Latest news

15:34Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинни бошлади 2 15:25Артуро Видаль қовурға шикастланиши туфайли 2-3 ҳафта майдонга тушмоқчи эмас1 15:20Артуро Видаль намерен две-три недели не выходить на поле из-за ушиба ребра0 14:47Обамейянг: "Африка Кубоги плей-офф босқичига чиқиш учун Габонда ҳамма нарса бор эди"6 14:47Обамейянг: у сборной Габона было всё, чтобы выйти в плей-офф Кубка Африки0 14:382017 йил биринчи лигада қайси жамоалар иштирок этади?6 14:35Денис Истоминнинг Австралиядаги саргузаштлари якунига етди ФОТОГАЛЕРЕЯ12 14:30Ўртоқлик учрашуви. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 2:05 14:23Игрок сборной Ирана забил три гола в ворота ПСВ0 14:16Руни: "Манчестер Юнайтед"да бахтлиман"6 14:16Руни: я счастлив в «Манчестер Юнайтед»0 14:13Самарқанд. Федерация кубоги-2017. 1-тур учрашувлари якунланди1 14:11Баҳриддин Ваҳобовни табриклаймиз!4 13:50Тошкентда Германия методикаси асосида "JFL" футбол мактаби очилади13 13:45Туре: "Стерлинг жуда ҳалол, у Уолкер туртиб юборганида йиқилиши керак эди"3

05 jan 12:20
News

“А” серия: 18-турда грандлар жанги

Италия “А” сериясининг 18-тури ишқибозларга янги йил билан боғлиқ танаффусдан сўнг ажойиб беллашувларни тақдим этишга тайёр ҳолда турибди.
Бугун ва эртага тиффозилар шиддатли ўйинлар гувоҳига айланишади. Шу қаторда биз ҳам. “Скудетто” учун курашда мазкур турда катта воқеа кузатилади.

5 январь, якшанба
19:00. КЬЕВО — КАЛЬЯРИ
Тахмин –
2:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Калельо, Клейтон – Эрикссон, Нене
Мавсумни жуда ёмон бошлаган “Кьево” охирги турларда ўзига келишга улгурди. “Кальяри” эса одатдагидек ўрта поғоналарда юрибди. Мазкур беллашувда вероналикларнинг имкониятини юқорироқ баҳолаш мумкин. Чунки Италияда аутсайдер ва ўртамиёналар ўз майдонидаги баҳсларда хатога камроқ йўл қўйишади. Қолаверса, ҳар икки жамоа таркибида етакчилар ҳаракат қилишлари мумкин. Палоски, Теро ва Эстигаррибиянинг фаоллигига қарши Экдаль, Наингголан ва Сау ҳаракат қилади.

22:00. ФИОРЕНТИНА — ЛИВОРНО
Тахмин
– 3:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Хегази, - Ламбруги, Кода, Эмерсон, Де Лучия
Жамоалар ўртасидаги охирги 5 тўқнашувда флоренциялар ғалаба қозонганлар. “Фиорентина” яна ишончли ўйин кўрсата бошлади. Ливорноликлар жорий мавсум “А” серияда қолиш учун кураш олиб боришади. Мезбонлар таркибида Марио Гомес майдонга қайтиши кутилмоқда. Росси, Куадрадо ва Валеро сингари ажойиб футболчиларга имконият бермаслик меҳмонлар ҳимоячилари қўлидан келмаса керак.



00:45. ЮВЕНТУС – РОМА
Тахмин –
3:1
Дастлабки икки ўринни эгаллаб турган жамоалар учрашуви барчанинг қизиқишига сабаб бўляпти. Туринликлар ҳам, римликлар ҳам жиддий йўқотишларсиз баҳсга етиб келишди. “Юве”дан Пирло ва Вучинич даволаниб, сафга қайтишга улгуришди. “Рома”да ҳам шундай вазиятни кўриш мумкин. Тотти ва Дестро бир неча ўйинда қатнашди. Бугун “Ювентус Арена”да бизни ҳақиқий жанг кутиб турганига шубҳа йўқ. Буффон, Кьеллини, Пирло, Тевес каби футболчиларга қарши Де Санктис, Де Росси, Тотти ва Жервиньо кураш олиб боради. Ўйиндан олдин “Рома” футболчилари томонидан айтилган гапларга Конте майдонда жавоб қайтаришини таъкидлаб ўтди. Томонлар учрашув арафасида руҳий босим ўтказишни ёддан чиқариб қўйишмади. Бош ҳакам Риццолининг олдида кескин кечиши кутилаётган беллашувни бузиб қўймаслик вазифаси турибди. Туринда ўйнаши сабабли “Ювентус”нинг имкониятини кўпроқ деб айтса бўлади.

6 январь, душанба
16:30. НАПОЛИ — САМПДОРИЯ
Тахмин
– 2:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Суньига, Место, Бехрами (“Наполи”)
Синиша Михайлович генуяликлар бош мураббийи этиб тайинлангандан буён жамоа ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Неаполда эса “Сампа”ни жиддий синов кутмоқда. Бенитес шогирдлари пешқадамдан 10 очкога ортда қолиб кетишган. Энди хато қилиш қимматга тушади. Таркибини сезиларли даражада кучайтирган “Наполи” охирги турларда шунга яраша ўйин намойиш қилмаяпти. Барқарорлик етишмаётгани сезилмоқда. Марек Хамшикнинг сафга қайтиши жамоага кўтаринки кайфият бахш этса ажаб эмас. Михайлович шогирдларининг қандай ўйнаши эса дарвозабон Коста, ҳужумкор футболчилар Габбиядини ва Эдернинг маҳоратига боғлиқ.

19:00. ЖЕНОА — САССУОЛО
Тахмин
- 2:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Куцка, Гамберини – Терранова, Алексе, Мазуччи, Аладже
Бу жамоалар ҳозиргача тўқнаш келмаганлар. “Женоа” ўз майдонида камроқ очко йўқотган тақдирда жадвалнинг биринчи қисмида ўрнини сақлаб қолиш имкониятига эга. Дебютант “Сассуоло” олдида қуйи лигага тушиб кетмаслик вазифаси турибди. Генуядаги учрашувда мезбонлар ғалабани қўлдан чиқаришмаса керак.

19:00. ПАРМА — ТОРИНО
Тахмин
– 2:2
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Паварини, Галлоппа, Гаргано, Палетта, Гобби, Мунари – Ларрондо, Бово, Эл Каддури, Жийе
Ҳар икки жамоа сафида кўплаб футболчилар баҳсда иштирок эта олишмайди. Лекин етакчиларнинг аксарияти майдонга тушиши мумкин. Туринликлар охирги турларда жуда муҳим очколарни қўлга киритиб, жадвалда 7-ўринга чиқиб олишди. Пармадан очко билан қайтган тақдирда Вентура шогирдлари биринчи даврани ушбу поғонада якунлашади. “Парма” гоҳ жуда яхши, гоҳида ўта ёмон ўйин кўрсатяпти.



19:00. МИЛАН — АТАЛАНТА
Тахмин –
3:0
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Эл Шаарави, Бирса, Абате, Констант, Мунтари – Скалони, Беллини, Луккини
Массимилиано Аллегрининг ҳалигача ўз лавозимида қолгани унга раҳбариятнинг ишончи юқори эканлигини кўрсатмоқда. Бироқ навбатдаги очко йўқотишни кечириб ўтиришмаса керак. Шу сабабли “Милан” нафақат зафар қучиши, балки буни ишончли равишда уддалаши лозим бўлади. Бергамоликлар сафарда яхши натижага эриша олишмаяпти. “Сан Сиро”да мезбонларнинг йирик ғалабасини кузатишимиз эҳтимоли юқори.

19:00. КАТАНИЯ — БОЛОНЬЯ
Тахмин
– 1:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Альмирон, Беллуши, Кабальсета – Соренсен, Керубин, Хименес, Гарич, Диаманти
Икки аутсайдер ўртасидаги учрашувда ҳар икки жамоанинг етакчи ўйинчилари майдонга тушмайди. Мезбонлардан Альмирон, меҳмонлардан Диаманти ўйнамайди. Жамоаларнинг ҳимояга эътибор қаратиши натижасида бундай баҳсларда кўпинча кичик ҳисобдаги дуранглар қайд этилади. Катанияда ҳам шундай ҳолат кузатилишини тахмин қиламиз.

19:00. УДИНЕЗЕ — ВЕРОНА
Тахмин
– 3:2
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Ранеги, Муриэль, Бенусси – Сирильяно, Михайлов
“Фриули”да ҳужумкор футбол намойиш қилишни хуш кўрадиган икки жамоа тўқнаш келади. Ди Натале ва Тони жамоадошларини ўз ортларидан эргаштиришга уринишади. Ўйин савиясига таъсир қиладиган йўқотишлар учрамади. Демак, Удинеда ҳужумкор ва голларга бой ўйинни кутиб қолсак бўлади.



22:30. ЛАЦИО — ИНТЕР
Тахмин –
2:2
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Гонсалес, Раду, Маури – Киву, Марига, Таидер, Кампаньяро
“Лацио”да вазият яхши эмас. Петкович билан судлашиб, уни ишдан бўшатаётган Лотито жамоага Рейяни қайтаришга қарор қилди. “Интер” эса барқарор ўйин кўрсатишни кейинги мавсумларга қолдириб бўлди. Римликлар сафида ҳам, миланликлар таркибида ҳам энг муҳим футболчилар майдонга тушиш имкониятига эга. Бундай ҳолатда ҳужумкор ва асабий футбол гувоҳига айлансак керак. Чунки рақибни асабийлаштира оладиган бир қатор ўйинчилар ҳар икки жамоа таркибида мавжуд.

Италия чемпионати мусобақа жадвали

FIFA.UZ да Италия А сериясининг 18-тур дедлайни 5 январь куни 18:00да тугайди.  

Беҳзод Назаров.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 164
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook