Latest news

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  1 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  9 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  9 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  21 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

"Қизилқум" янги футболчиларни таништирди News

"Қизилқум" янги футболчиларни таништирди

Кеча Навоий шахридаги Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгашининг мажлислар залида "Қизилқум" ПФК таркибига ёзги танаффус вақтида янги келиб қўшилган футболчиларни таништириш- тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда жамоа футболчилари, фан клуб аъзолари меҳмонлар ва ОАВ воситалари ходимлари иштирок этишди.

Маросим давомида клуб матбуот хизмати вакиллари томонидан маросим иштирокчиларига жамоа тарихига аталган видео ролик тақдим этилди. Тадбирда Навоий вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Раҳмонқул Болтаев, “Қизилқум” ПФК президенти Исроил Раҳматов сўзга чиқишиб, жамоанинг иккинчи даврадаги учрашувларига омад тилади. Сўнг тадбирнинг асосий қисмига ўтилиб хар бир футболчи қатнашчиларга таништирилди. Жамоага Грузиядан икки нафар, Россия ва австралиялик футболчилар таклиф этилди. Шунингдек, навоийлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Воҳид Шодиев, Достон Ибрагимов, Саиджамол Давлатжонов, Нодирхон Камолов сингари футболчилари клуб билан шартнома тузишди.

Тақдимот сўнгида жамоа мураббийи ва футболчилар маросим иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Жамоа бош мураббийи Ҳамиджон Актамов, грузиялик легионер Лаша Тотадзе мухлислар мухлисларнинг саволларига жавоб қайтаришди.


Исми шарифи: Лаша Тотадзе (Lasha Totadze)
Туғилган йили ва жойи: 1988 йил 24 август, Ахалцихе (Грузия)
Позицияси: ҳимоячи
Рақами: 13.



Исми шарифи: Стивен Луштица (Lustica Stiven Peter)
Туғилган йили ва жойи: 1991 йил 12 апрель, Канберра (Австралия)
Позицияси: ярим ҳимоячи
Рақами: 15.


Исми шарифи: Мате Ватсадзе (Mate Vatsadze)
Туғилган йили ва жойи: 1988 йил 17 декабрь, Тбилиси (Грузия)
Позицияси: ҳужумчи
Рақами: 88.



Исми шарифи: Руслан Маргиев
Туғилган йили ва жойи: 1995 йил 21 март, Владикавказ (Россия)
Позицияси: ҳужумчи
Рақами: 77.



Исми шарифи: Воҳид Шодиев.
Туғилган йили ва жойи: 1986 йил 9 ноябрь, Хатирчи тумани (Навоий вилояти)
Позицияси: ҳужумчи
Рақами: 86.



Исми шарифи: Достон Ибрагимов.
Туғилган йили ва жойи: 1997 йил 23 январь, Навоий шаҳри
Позицияси: ярим ҳимоячи
Рақами: 89.




Исми шарифи: Саиджамол Давлатжонов
Туғилган йили ва жойи: 1997 йил 7 май, Чуст (Наманган вилояти)
Позицияси: ярим ҳимоячи
Рақами: 78.





Rating: +9   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика