Latest news

23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  0 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  1 22:57СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол" 1:0 (матнли трансляция)  5 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  4 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  7 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  10 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  19 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  6 19:28ПСЖ футболчисининг хизматларини Италиянинг 2 клубига таклиф қилди  0 19:00"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда  7 18:33"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  4

Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди" News

Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов Осиё кубогидаги натижалар ва олдиндаги режалар ҳақида фикрларини билдирди.

"Мен учун олтинчи Осиё кубоги бўлди. Аввалгиларидан фарқли равишда бирорта ўйинда мағлуб бўлмадик ва бронза медалларини қўлга киритдик. Бу мен учун олтинга тенг. Оддий гап бўлиши мумкин, аммо бунинг ортида катта меҳнат турибди. Янги мураббийимиз Хосе Венансио Лопес ёшларни ҳам жалб қилди. Уларнинг аксарияти дебют қилди. Ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Жаҳон чемпионатида бундан ҳам кучли бўлиб қайтамиз. 

Эрон билан ўйиндан сўнг руҳан тайёр эмасдик. Бир темпни ушлай олмадик. Тожикистон арзимаган хатолардан фойдаланиб кетди. 

Тарих билан яшаш керак эмас. Кечаги ғалаба қозонган бўлсангиз, ҳеч ким ғолиб деб осонликча ўйинни бериб қўймайди. Афғонистон, Тожикистон Жаҳон чемпионатида. Япония гуруҳдан қолиб кетиши кутилмаганди. Осиё кубоги кучсиз жамоалар қолмаганини кўрсатиб берди",- дейди Дилшод Раҳматов. 



Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика