Latest news

17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  0 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  8 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  5 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  5 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  9 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  7 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  53 13:38ФИНАЛгача...  8 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  9 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  12 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  23 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4

"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда News

"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда

Килиан Мбаппе "Реал" футболчиси сифатида расман таништирилиш арафасида.

Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта франциялик футболчи жорий мавсум якунида ПСЖ билан хайрлашаётганини расман эълон қилганди. Унинг клуб билан шартномаси июнь ойида якунига етади.

Мбаппе кейинги мавсум қаерда ўйнаши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо унинг "Реал"га ўтишига шубҳа йўқ. Оммавий ахборот воситалари бу ҳақда бир неча ойдан бери хабар бериб келмоқда.

Мадрид клуби бу хабарларни Чемпионлар Лигаси финалидан кейин тасдиқлаш ниятида. "Боруссия" билан "Уэмбли"да бўладиган ўйин 1 июнга белгиланган.

"Marca" хабарига кўра, "Реал" келаси ҳафта Мбаппенинг расмий тақдимотини ўтказмоқчи. Бу 3 июндан 9 июнгача бўлган оралиқда содир бўлади.

Шу тариқа ҳужумчи "Сантьяго Бернабеу"га Евро-2024гача етиб келиши кутилмоқда. Вақт кўп эмас, чунки 5 ва 9 июнь кунлари Франция терма жамоаси ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Германиядаги мусобақа бошланишидан олдин Дидье Дешам шогирдлари Люксембург ва Канада билан учрашади.

Rating: +5   

Comments

   
17 may 22:36:36
Barcelona Legenda
Reply to comment by Хурсандов Жамолиддин
Хали янги фудбол мухлиси экансиз шекилли Бейлни реалга утиши хакида раман ёзса булади. Эски мухлисларни есида булса керак.
18 йил болди фудбол кора боллаганимга. Бейл жа бунака овоза болмади. Шунчаки мавсум тугашини кутди ва олди нари борса 1 мавсум. Мбаппе эса анча коп вакт болди
   
17 may 22:35:25
Barcelona Legenda
Reply to comment by Не твой уровень Дорогой
Трансфер чузилмади шунчаки Перес бобо гений чикиб колди. Булмасам хар ким хам хар йили 40-45 гол урадиган футболчини текинга хам олиб кела олмайди. Балким утган йил келишган булиши мумкин келаси йил оламис сени контрак килма деб уткан йили. Тугри Клиан 100 млн бонус олади шуни хам Реал 5 йилда булиб тудайди. Ойлиги хам ПСждан кам булади Реалда. Кискаси Перес гений. .
Гений деган гапизга тушунмайману лекин Перес пикини ерганлардан
   
17 may 20:43:22
Реал мадрид
Мободо утса Реалга Реал янада шер буларканда реалда кимлар уйнадию хамасига жой топилган сангаям жой бор Мибаппе
   
17 may 20:07:38
Хурсандов Жамолиддин
Бу трансферда футбол ютди. Фудболчи орзуларини сотмади.
   
17 may 19:56:51
Не твой уровень Дорогой
Reply to comment by Barcelona Legenda
Негатив езиш деп ойламангдар. Бу трансфер жуда чозилиб кетди, Реал олса трансферларни биттада хал килиб олар эди. Бунака чозилиб кетган трансферларда копинча фудболчи бошка клубга отиб кетарди. Мисол Неймархам Реалга отади деп хабар чикиб чикиб бошкасига отган эди. Роналдуни Бейлни Кросни Куртуани биттада хал килган эди. Азарни трансфери чозилиб чозилиб келувди буни хаммамиз биламиз. Мени айтмокчи болганим Реал оламан деса уша захоти олар эди, трансфер чозилдими демак Реал унчалик кизикмаяпти деп ойлайман
Трансфер чузилмади шунчаки Перес бобо гений чикиб колди. Булмасам хар ким хам хар йили 40-45 гол урадиган футболчини текинга хам олиб кела олмайди. Балким утган йил келишган булиши мумкин келаси йил оламис сени контрак килма деб уткан йили. Тугри Клиан 100 млн бонус олади шуни хам Реал 5 йилда булиб тудайди. Ойлиги хам ПСждан кам булади Реалда. Кискаси Перес гений.
.
   
17 may 19:15:51
Barcelona Legenda
Негатив езиш деп ойламангдар. Бу трансфер жуда чозилиб кетди, Реал олса трансферларни биттада хал килиб олар эди. Бунака чозилиб кетган трансферларда копинча фудболчи бошка клубга отиб кетарди. Мисол Неймархам Реалга отади деп хабар чикиб чикиб бошкасига отган эди. Роналдуни Бейлни Кросни Куртуани биттада хал килган эди. Азарни трансфери чозилиб чозилиб келувди буни хаммамиз биламиз. Мени айтмокчи болганим Реал оламан деса уша захоти олар эди, трансфер чозилдими демак Реал унчалик кизикмаяпти деп ойлайман
-1   
17 may 19:58:43
Хурсандов Жамолиддин
Reply to comment by Barcelona Legenda
Негатив езиш деп ойламангдар. Бу трансфер жуда чозилиб кетди, Реал олса трансферларни биттада хал килиб олар эди. Бунака чозилиб кетган трансферларда копинча фудболчи бошка клубга отиб кетарди. Мисол Неймархам Реалга отади деп хабар чикиб чикиб бошкасига отган эди. Роналдуни Бейлни Кросни Куртуани биттада хал килган эди. Азарни трансфери чозилиб чозилиб келувди буни хаммамиз биламиз. Мени айтмокчи болганим Реал оламан деса уша захоти олар эди, трансфер чозилдими демак Реал унчалик кизикмаяпти деп ойлайман
Хали янги фудбол мухлиси экансиз шекилли Бейлни реалга утиши хакида раман ёзса булади. Эски мухлисларни есида булса керак.
championat.asia
Яндекс.Метрика