Latest news

11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  0 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  13 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  8 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  21 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  11 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  18 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  32 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  182 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1

"Ўша куни "Навбаҳор"нинг ўйини бироз чиқмади" -— Умарали Раҳмоналиев "Рубин"га мослашиш жараёни, Алан Загоев ва Канте ҳақида News

"Ўша куни "Навбаҳор"нинг ўйини бироз чиқмади" -— Умарали Раҳмоналиев "Рубин"га мослашиш жараёни, Алан Загоев ва Канте ҳақида

ФНЛ вакили ҳисобланган, таркибида икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган "Рубин" жамоаси ҳам Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Айни пайтда биз ҳам шу ерда эканлигимиздан фурсатдан фойдаланиб жамоа таркибига яқинда келиб қўшилган Умарали Раҳмоналиев билан интервью ташкил қилиш истаги пайдо бўлди. 

- Умарали "Рубин" билан Туркиядаги машғулотлар қандай кетяпти? Жамоага мослашиш жараёничи? Бунда асосий фактор нимада бўляпти?

- Машғулотлар қувноқ кайфиятда ва аъло даражада ўтмоқда. Мослашишга келсак, барча футболчилар хушчақчақ эканлиги туфайли қийин бўлгани йўқ. Албатта янада тўлиқ киришиб кетишим учун вақт керак. Лекин ҳозир барчаси режадагидек кетяпти. 

- Қисқа вақт ичида ўзингизда қандай янги ўзгаришлар сезишни бошладингиз? Чунки "Рубин" сиз учун янги, барибир даражаси катта клуб, шароитлар бошқача...

- Машғулотларда асосан жисмоний кучга таянган ҳолда ўтяпти. Шу жиҳатдан кучга тўлиб боряпмиз, жисмоний кўрсаткичларимиз яхшиланиб бормоқда. Бу ерда футболчи учун барча шароитлар мужассам, биздан бор эътиборни машғулот ва ўйинга қаратиш талаб қилинади. 

- Клубга келганингизда биринчи нима эътиборингизни тортди?

- Ҳамма ходим ва футболчиларнинг ўз ишига профессионал ёндашиши. 

- Аксарият ФНЛ клублари ўзбек клубларини ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учратяпти. ФНЛ Ўзбекистон Суперлигасидан кучлими ёки бу ўйинлар орқали хулоса қилиш нотўғрими?

- Бу борада бирор нарса дейиш қийин. Бу — футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

- Рустам Ашурматовнинг чизиғида рақобатчи 6 нафар футболчи борлиги ҳақида эшитдик. Позициянгизда рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғри. Менинг позициямда ҳам рақобат кучли ва тажрибали футболчилар йиғилган. 

- "Рубин"даги энг профессионал, ёшларга кўп ёрдам берадиган, ўз ортидан эргаштира оладиган ўйинчи ким?

- Энг профессионал футболчи — Алан Загоев. У ҳар доим машғулотдан олдин тренажёр залда ўзига керакли машқларни қилиб, мускулларини қиздириб майдонга чиқади. Умуман олганда барча тажрибали футболчилар биздек ёшларга қўлидан келганча ёрдам беришади. 

- "Навбаҳор" билан ўртоқлик учрашувидаги 6:0 тасодифми?

-  Ўша куни бизга қарши "Навбаҳор"нинг ўйини бироз ўхшамади. Қолаверса, "Рубин" ҳам нималарга қодирлигини кўрсатди, десак муболаға бўлмайди.

- "Бунёдкор"да Канте номини беришган эди. Сизни жамоада қандай чақиришади?

- Кўп футболчи ва мураббийлар исмим ёки фамилям билан мурожаат қилади. Баъзилар эса ҳазил тариқасида Канте, деб ҳам чақиришади. 

- Март ойида терма жамоамиз билан U-20 Осиё кубогида иштирок этасизми?

- Худо хоҳласа шу масалага ойдинлик киритишяпти.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика