Latest news

11:17"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Максим Лисицин – Қирғиз Республикаси бош мураббийи!  2 10:59«Реал Мадрид» юлдузи Родриго Европанинг топ клубига рад жавобини берди  0 10:33«Ал Насср» бомба трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:07Европанинг топ клублари қизиққан Роберто Де Дзерби фаолиятини Францияда давом эттиради  1 09:41«Ювентус» Гринвуд учун МЮга қанча таклиф қилгани маълум  0 09:35"ALFRAGANUS": Тошкентдан Германияга 5000 км, 1.500 км ортда қолди, гўзал Туркистон, қуриган Орол  3 09:15Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогининг финали бўлиб ўтади  1 08:47ПСЖ 100 миллионлик футболчи трансфери бўйича музокарани бошлади  1 08:22Саудиянинг «Ал Аҳли» жамоаси 120 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  5 07:56Бугун Евро-2024 мусобақасининг очилиш учрашуви бўлиб ўтади  1 07:30Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади  0 01:32Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси жароҳати сабабли Евро-2024'даги илк ўйинни ўтказиб юборади  2 01:01Аргентинанинг Олимпиада учун вақтинчалик таркиби эълон қилинди, ундан Гарначо ўрин олмади  6 00:44Начо Саудия Арабистонига йўл олишга яқин турибди, у собиқ жамоадоши билан бир клубда ўйнайди   2 00:25Вадим Абрамов: "Ҳозир гапиргандан кўра жим бўлган маъқул"  5

ФИФА "Рубин"га трансфер амалга оширишни тақиқлаб қўйди News

ФИФА "Рубин"га трансфер амалга оширишни тақиқлаб қўйди

ФИФА "Рубин" клубига уч трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди.

Қозон клуби матбуот хизмати вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

"Клубимиз чиндан ҳам ФИФА томонидан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш тўғрисида огоҳлантирилганди. Бунга эса "Ольборг" футбол клубига Оливер Абильдгор трансфери учун тўлов билан боғлиқ муаммолар (келишилган тўлов ва қўшимча суммалар) сабаб бўлган.

Клуб зарур тўловларни амалга оширган, аммо молиявий сектордаги амалдаги санкциялар туфайли улардан баъзилари иккинчи томонга етиб бормаган. Бугунги кунда "Рубин" клуби тўланиши керак бўлган суммани "Ольборг" клубига қайси йўл билан етказиш мумкинлигини ўрганиб чиқмоқда. Масала ижобий ҳал қилингач, барча чекловлар ФИФА томонидан олиб ташланади".

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев Қозоннинг "Рубин" клуби шарафини ҳимоя қилишади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика