Latest news

12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  0 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  1 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  0 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  13 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  8 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  22 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  11 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  19 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  33 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  183

Иван Бошкович: "Ҳозирги вазиятни яхшилаш мумкин. Биз "Бунёдкор"миз" News

Иван Бошкович: "Ҳозирги вазиятни яхшилаш мумкин. Биз "Бунёдкор"миз"

Хабарингиз бор, яқинда истеъфога чиқарилган Виктор Карпенко ўрнига черногориялик Иван Бошкович "Бунёдкор" бош мураббийи этиб тайинланди.


Эшитдик-да! "Бунёдкор"да клуб раҳбари, академия директори ва мураббий ўзгарди

"Бунёдкор" клубидаги ўзгаришлар ҳақида расмий маълумот



Жамоа кечадан эътиборан Бошкович қўл остида навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади. Мураббийлар штабида унга Мурод Зуҳуров, Абдуҳамид Қодиров кўмаклашди. Машғулотлар якунлангач Иван Бошковичнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Раҳбарият томонидан "Бунёдкор"нинг асосий жамоасига бош мураббий бўлиш таклифини қандай қабул қилдингиз?

- Бироз кутилмаган бўлди. Лекин "Бунёдкор" бош мураббийи бўлиш катта шараф. Шу боис қандайдир ажабланарли жойи йўқ. Таклифни мамнуният билан қабул қилдим. 

- Қийин вазиятда жамоа бошқарувини қўлингизга олдингиз. Буёғига таваккал қилиш керакми? Чунки қолган ўйинларда натижа кўрсатиш талаб қилинади...

- Мураббийлик иши осон эмас, қийинчиликларга бой. Айни пайтда қандай ҳолатда эканлигимиз барчага маълум. Лекин биз "Бунёдкор"миз. Ўйлайманки, вазиятни яхшилаш ва мавсумни ҳозирги эгаллаб турган ўрнимиздан тепароқда якунлашимиз мумкин. Олдинда 8та ўйин қолган. Керакли очколарни жамғариш зарур. 

- Эътибор берсак, бунга қадар асосан ёшлар, клуб ўринбосарлари билан ишладингиз. Бош жамоа билан уларнинг ўртасида тафовут катта..

- Албатта бу қийинроқ кечади. Лекин мен тайёрландим. Бир томондан мураккаб, иккинчи томондан қизиқарли. Мана шу қийинчиликлар орқали ўсамиз, уларни енгиб ўтамиз, дея оламан. 

- Клубнинг U-21 жамоасидаги фаолиятингиз нима бўлади?

- Доим кузатиб бораман ва Абдуҳамид Қодировга кўмаклашаман. Асосий ва ўринбосарлар жамоаси ўртасида боғлиқлик ўрнатиш учун биргаликда ишлаймиз. 

- Олдингизда вақт кам. Шундай экан жамоа, футболчилар билан гаплашиб олдингизми? Қандай ўйин кўрсатади, нималар ўзгаради?

- Навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Олдинда 4 кун бор. Ҳар бир мураббийнинг ўз ғоялари мавжуд. Лекин буни аста-секин амалга оширамиз. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика