Latest news

01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  31 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  1 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  1 00:30АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Сити" 0:4   0 00:25ЛаЛига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 0:4   0 00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  1 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  7 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  9 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади News

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади

Биласиз, 2024-йил юртимиз нуфузли турнир ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақадан олдин эса яна бир муҳим воқеа - турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросим юртимизнинг энг гўзал масканларидан бири, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. 

26 май куни Регистонда ўтказиладиган маросимни дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Гўзал Самарқанддаги қуръа ташлаш маросими юртимизнинг спорт орқали ўзини яна бир бор намоён этишига хизмат қилади. 

Бугун ФИФА Президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Делегацияга Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация аъзоларини Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

Тадбир иштирокчилари Регистон майдонида қуръа ташлаш маросимини ташкил этишга доир режалар билан танишди.

ЎФА матбуот хизмати

Rating: +9   

Comments

+1   
04 apr 00:19:11
Shahzod Saidov
Quraga fifa prizendenti kelarmikan
+1   
04 apr 00:19:07
Muhammadxon Mamatov
Самарқандликлар бахтли одамлар чунки Регистон майдони бор Эркинака Турдимовдек хокими бор буни шукрини қилиб қўйинглар (Эркинжон Турдимов Ўзбекистонда N1 хоким)
   
04 apr 01:57:50
Д И Н А М О жон
Самаркандда тугилганимдан фахирланаман Самарканд туманки урганжи махалласидан И.У.М
   
04 apr 01:54:48
Д И Н А М О жон
Олга Самарканд
championat.asia
Яндекс.Метрика