Latest news

12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  2 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   0 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  6 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  4 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  107

Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик" News

Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Металлург" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг Бекободликлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ўйин курашларга бой кечди. Икки жамоа ҳам бугун майдонда яхши курашди. Биринчи бўлимда тенг баҳс бўлди, танаффусдан кейин эса биз рақибдан яхшироқ ўйнадик ва кўп вазиятлар яратдик. Биринчи бўлим сўнгида пенальти тепиш имкониятига эга бўлдик. Лекин 11 метрлик зарбадан унумли фойдалана олмадик. Ўйин сифати ва иштиёқ бугун яхши даражада эди. Йигитларга раҳмат айтаман.

- Бугунги учрашувда футболчиларингиз кўплаб хавфли вазиятларни кўкка совуришди. Бунга сабаб нима?

- Кўпгина хавфли вазиятларимиз Далер Шариповда бўлди. Шарипов ҳали ёш, унга тажриба етишмагандир. Бироқ у голни уришни истагани аниқ. Бирга бир вазиятларга эга бўлаётгани яхши жиҳат, энди улардан унумли фойдаланиш ҳақида ўйлаши керак.

- Бугун тажрибали ҳимоячи Даврон Эргашев майдонга тушмади. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор"га қарши сўнги учрашувдан сўнг бир нечта ротацияга қўл уришимиз керак эди. Сабаби бор йўғи уч кун вақтимиз бор эди, рақибимиз "Қизилқум" эса биздан бир кун кўпроқ вақтга эга эди. "Пахтакор"га қарши учрашувда 4та гол ўтказиб юборганимиз мени қониқтирмади. Бугун нафақат Эргашев балки бошқа футболчилар ҳам захирада қолишди.

- Бугун жамоангиз пенальтидан фойдалана олмади. 11 метрлик зарбани ижро футболчи бундай ҳолатга тайёр эмасдек туюлди. Шунга қарамай, нега айнан Убайдуллаев пенальти тепиш имкониятини тақдим этдингиз? Ўтган турда бошқа футболчи пенальтидан гол урганди.

- "Локомотив"га қарши кечган дастлабки турдаги учрашувда Убайдуллаев 11 метрлик зарбани ижро этганди. Сўнги турда эса Милишковичга ушбу вазифани ишониб топширган эдик. VAR тизимининг якуний қарорини кутиш футболчига ноқулай. Ижрочи қўшимча босим ҳис этиши мумкин. Балки шу жиҳат Убайдуллаевга таъсир ўтказгандир.

- Жамоангиз мусобақа жадвалининг сўнги поғоналаридан жой олган. Ушбу вазиятни қандай тўғирламоқчисиз?

- Бор кучимизни ишга солиб, меҳнат қилишда давом этмоқдамиз. Йигитлар ҳам ғалаба қозонишга максимал тарзда ҳаракат қилишмоқда. Кейинги учрашувларда ғалаба қозона оламиз деган умиддаман.

- Бугун жамоангиз икки очко йўқотдими ёки бир очко қўлга киритдими?

- Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик.


Rating:    

Comments

   
12 may 00:21:11
Кодиржон Жалилов
Стешивич аут юкол илон калла бу кетишди металлургди про лигага туширворасан 2 очко юкотдикмуш уйин 0 ку купкари улока ухшайди химоя хужумда уйинчилар бор урта буш ракибга бой берилди урта зона
championat.asia
Яндекс.Метрика