UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  0 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  25 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди? Янгиликлар

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди?

17 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф", "Машъал", "Шўртан" клублари раҳбарлари, вилоят футбол Федерацияси вакиллари ва футбол мухлислари билан учрашди.

Учрашувда вилоят ҳокими "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни "Динамо"га таклиф этгани ҳақида гапириб берди.

"Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаётган пайтларимда "Динамо"ни кучайтириш мақсадида клубга Рўзиқул Бердиевни таклиф қилдим. Унинг жавобидан жуда таъсирлангандим ўшанда - "Бор эътиборим шу клубда, мен "Насаф"сиз футболни тасаввур этолмайман", деганди Бердиев. У менга клубдан бўшатиб юбормагунларича бошқа клубга ўтиш таклифини кўриб чиқолмаслигини маълум қилганди", - дейди Зойир Мирзаев.


Футбол жамоатчилиги ва вилоят раҳбари билан бўлган илк йиғилишда Норқул Даминов бошчилик қилаётган Қашқадарё вилоят футбол Федерацияси фаолияти ҳам қониқарсиз эканлиги танқид қилиниб, ўтказилган ижтимоий сўровномада 31 фоиз аҳоли ҳатто бундай ташкилот борлигини билмаслиги айтиб ўтилди.

Шунингдек ҳоким клублар бош менеджерларининг ҳисоботини ҳам тинглади. "Насаф" бош менеджери Сергей Кучеренко "аждарлар" янги мавсумда кучли учликка киришни кўзлаётганини маълум қилди. Йиғлишда ҳомийлик муаммоси ҳам ўртага ташланди. Ғузорнинг "Шўртан" клуби янги мавсумга тайёргарликни жуда кеч бошлади. Клуб ҳали ҳамон ўтган мавсумдаги қарздорликларини тўлиқ бартараф этмаган. Жамоа бош менеджери Шамиль Ярулин ҳали ҳам клубда йиллик бюджет тасдиқланмагани, ҳомийлар томонидан маблағ ташлаб берилмагинини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими мазкур масалада албатта ёрдам беришини бироқ ўз навбатида клубдан натижани ҳам талаб қилишини таъкидлади.
"Мен уни ёки бу футболчини ўйнат демайман. Бироқ, миллиардлаб маблағ сарфланаётган соҳадан натижа сўрашга вилоят ҳокими сифатида мени ҳам мухлисларнинг ҳам ҳаққи бор. Клубларга қанча маблағ ажратилгани маълум қилинади ва шу маблағга яраша натижа ҳам талаб қиламиз. Талабни бажаролмаганларга керак бўлса чора ҳам кўрамиз", - дейди вилоят ҳокими.


Зойир Мирзаев клублар очиқлик сиёсатига ўтиш кераклигини ҳам таъкидлади: "Жамоалар кимга қанча маош бераётгани, қаерга, қанча маблағ ишлатаётганини маълум қилиб бориши керак. Шунда шаффофлик бўлади. Шунда футбол фақатгина майдон ичида ўйналади. Майдон атрофида эмас", - дея айтиб ўтди Зойир Мирзаев.


Яна бир муҳим янгиликлардан бири Қашқадарёда ҳоким кубоги тикланадиган бўлди. Вилоят ҳокими кубок баҳслари учун 400 миллион сўм ажратишини маълум қилди. Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг жамоалари баҳс олиб боради ва Ҳоким кубоги апрель-сентябрь ойлари оралиғида бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Шунингдек, Зойир Мирзаев 29 февраль куни Муборакда бўладиган "Машъал" - "Сўғдиёна" баҳсини кўриш учун очилиш ўйинига боришини маълум қилди. "Муборакка бораман. Лекин "Сўғдиёна"ни ютишинглар керак", - дея самимий ҳазил қилди вилоят раҳбари.

Йиғилиш якунида вилоят ҳокимига "Машъал" клубининг эсдалик футболкаси совға сифатида топширилди.



Номоз Чориев Қарши шаҳридан махсус
Фото: Абдилатиф Шодиев

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика