UZ

Зоммер МЮга ўтишдан бош тортди Янгиликлар

Зоммер МЮга ўтишдан бош тортди

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби дарвозабони Ян Зоммер ЖЧ-2022 олдидан "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамади.

Бу ҳақда Германиянинг "Sky Sport" нашри журналисти Марлон Ирлбахер маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, МЮ ҳақиқатан ҳам дарвозабонни сотиб олишни хоҳлаган.

"У Жаҳон чемпионати олдидан Швейцария термасидаги ўрнини хавф остига қўйишни истамайди. Ўтиш эҳтимоли жуда кам", – деб ёзди журналист.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика