“Зомин” Уйчига бормади ёхуд кетма-кет икки марта техник мағлубият

16 окт 2014, 10:28
Хабарингиз бўлса керак, кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Чемпионат тақвимига кўра, “Зомин” ушбу турда Уйчининг “Хотира-79” жамоаси меҳмони бўлиши керак эди. Лекин зоминликлар Наманганга сафар уюштирмаган. Натижада учрашув назоратчиси меҳмонларга техник мағлубият ёзди ва “Хотира-79”га уч очко берилди.

 Айтиш лозимки, бундан олдинги турда ҳам “Зомин”га техник мағлубият ёзилганди. Фарқи шуки, унда сариқ карточкаси 4тага етган ўйинчи майдонга тушган.

Жорий мавсум ҳисобидан сафар ўйинига бора олмаган жамоалар сони ҳозирча 2тани ташкил этмоқда. Ёдингизда бўлса, “Истиқлол” ҳам олдинги турларнинг бирида “Орол” билан ўйинга бормаганди. 



Манба: championat.asia