
Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги 2014 йилги мусобақалар Регламенти (4-модда, 4.27-банд)ини бузгани учун, Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқич 12-тур доирасидаги «Зомин» – «Истиқлол» урчашувида «Зомин» ПФКга техник мағлубият (-:+), «Истиқлол» ПФК ҳисобига эса техник ғалаба (+:-) ҳамда мос равишда мусобақа жадвалида 3 очко ёзилди.
Ушбу учрашувдаги голлар бекор қилинди, огоҳлантириш ва четлатишлар ўз кучини сақлаб қолди. Дониёр Исмоилов амалдаги энг яқин учрашувни ўтказиб юбориши керак.
Тартиб-интизом кодекси (5-модда, 5.22-банди)га асосан «Зомин» ПФКга жарима солинди.