UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  149 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  4 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"га жамоа учун жонини бериб ўйнайдиган футболчилар етишмаяпти" Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"га жамоа учун жонини бериб ўйнайдиган футболчилар етишмаяпти"

Олий лиганинг 4-тур доирасидаги "Шўртан" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Зоир Тўрақулов баъзи шогирдларини кескин танқид остига олди.


"Футболда яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш лозим. Бугун биз юзага келган вазиятларни голга айлантира олмадик. Сардор Расулов агарда биринчи яратилган вазиятдан гол ура олганида ўйин бошқача кечиши мумкин эди. Жамоамизда барча футболчилар бирдек тер тўкмаяпти. Футболда 10 та футболчи ўйнасаю, биттаси бўлса ҳам ўйнагиси келмаса, унда жамоага жуда қийин бўлади. Бизда баъзи футболчилар жамоа учун куйиб ўйнамаяпти. Ўйин жиҳатидан олиб қараганда, "Бунёдкор" билан ўйнаса бўлади. Гол уришда оқсадик. "Бунёдкор" иккични таймда содир этган ягона вазиятидан наф чиқарди ва ғалабани қўлга киритди. "Бунёдкор"ни камситмоқчи эмасман, улар тажрибали жамоа. Рақиб жамоа биздан кўра тезкор футбол ўйнади ва бу жиҳат ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Захира ўриндиғидан тўлиқ фойдаланмаганимнинг сабаби, ёшлар майдонга тушишга тайёр эмаслар. Чунки битта футболчимиз қизил карточка олганди. Сафимиздаги иккита ўйинчимизни универсиадага олиб кетишган. Ўйинга тайёр бўлмаган футболчиларни майдонга қўймадим. Улар ҳали катта футболга тайёр эмаслар. Ёшлар жамоасида ўйнай олмаётган футболчини асосий таркибда ўйнатишдан қўйишдан не наф? Жамоамиз футбол ўйнамоқда. Ҳаракат бор. Аммо жамоага нимадир бўлган? Жамоада руҳий томонлама босим сезилмоқда. Учта ўйиндаги ноль очко ва тўртинчи беллашувдаги мағлубият жамоага таъсир кўрсатди. Жамоа билан ўйинларни таҳлил қиламиз, керакли хулосаларни чиқарамиз. Агарда баъзи футболчилар ўйнагиси келмаса, унда ёшлар таркибидан ўйнашни истаган футболчиларни танлаб оламиз. Шундай футболчилар борки, йил бошида шартномага имзо чекади ва маошни олиб, шунчаки юради. Бу каби футболчилардан воз кечиш керак. Жамоага жонини берадиган, 90 дақиқа тинмай меҳнат қиладиган, футбол ўйнайдиган футболчиларни олиш керак. Ўшандагина нимадирга эришса бўлади. Шунчаки номига футбол ўйнаб юрадиган ўйинчилар бизга керак эмас. Айни пайтда "Шўртан"да ҳам шундай 4-5 футболчилар топилади. Жамоамизга янги олинган футболчилар муҳитни бузган. Бу нарса ўз таъсирини ўтказмоқда", - дейди Зоир Тўрақулов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика