UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23 0:1  10 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  2 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  9 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"да янги футболчиларни синовдан ўтказаяпмиз" Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"да янги футболчиларни синовдан ўтказаяпмиз"

Ғузорнинг "Шўртан" клуби бугун "Олмалиқ"қа қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин тугагач "Шўртан" бош мураббийи Зоир Тўрақуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Футболчиларга жисмоний юкламалар бериб бораяпмиз, орада ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилмоқда. "Обод", "Оқ-тепа" мана бугун "олмалиқ"қа қарши ўйнадик. Бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказаяпмиз. Хуршид Хўжаев, Ҳасанбой Эргашев, Маъруф Муродов, Кенжа Тўраев, Холмурод Холмуродов ва Аббос Омонов шулар жумласидан. Ҳозирча ҳеч бир футболчи билан шартнома тузганимиз йўқ, барча янгилар кўрикдан ўтишмоқда".

"Энди жамоага 3 кунлик дам берамиз. Февраль ойи бошидан яна Тошкентда тўпланамиз. 5 февраль куни ПФЛ кубоги старт олади, ушбу мусобақада қатнашамиз".

"Жамол Отақулов мени ҳимоячи сифатида қониқтиради, шу боис ҳам яна жамоага қайтардик. Бу мавсумда Отақуловга яна имконият берамиз. Асрор Алиқулов ўйновчи мураббий бўлиб фаолият олиб боради. У зарур вақтда майдонга тушиши мумкин", - дейди Зоир Тўрақулов. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика