UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  5 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  11 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

Зоҳид Нурматов: “ПФЛ Кубогида иштирок этамиз” Янгиликлар

Зоҳид Нурматов: “ПФЛ Кубогида иштирок этамиз”

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов айни пайтда миллий терма жамоамиз билан бирга Австралияда бўлиб турибди.
Шу боис “лочинлар”нинг йиғинига унинг ёрдамчилари Нурматов, Байрамов ва Захарецкий бошчилик қилмоқда. Куни-кеча тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини якунлаган наманганликларнинг катта мураббийи Зоҳид Нурматов билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- Зоҳид ака, “Навбаҳор”нинг янги мавсумга кўраётган тайёргарлиги қандай кетмоқда? Мураббий сифатида йиғиндан кўнглингиз тўляптими?
- Аввало шуни айтиб ўтишим керакки, декабрь ойидаги жамоамизнинг биринчи босқич йиғинида иштирок эта олмадим. Негаки бу вақтда мен Тошкентда “А” мураббийлик лицензияси учун ўқидим. Шу боис у пайтда йиғин Мустафо Байрамов ва Сергей Захарецкий бошчилигида ўтди.
Таъкидлаш лозимки, йигитлар иккинчи босқич йиғинига ўзларини яхши тайёрлай олган. Чунки январь ойида ўтказилган машғулотларда шунга амин бўлдим. Камчиликлар йўқ эмас. Уларни бартараф этиш йўлида ишлаяпмиз. Бош мураббийимиз миллий терма жамоада бўлсада, ҳар куни телефон орқали гаплашиб турибмиз. Табиийки машғулотлар ҳам унинг ишлаб чиққан дастури асосида ўтмоқда.

- Бош мураббийнинг йўқлиги йигитларга таъсир ўтказмаяптими?
- Барибир жамоада бош мураббийнинг ўрни билинади. Лекин бизда профессионал футболчилар йиғилган. Шундай экан улар аввало ўзлари учун ҳам машғулотларда астойдил тер тўкиши лозим.

- Январь ойидаги иккинчи босқич йиғинида ўзингиз бевосита иштирок этдингиз. Хулосангиз қандай?
- Ёмон эмас. Ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Футболчилар ўз ишига жиддий ёндошмоқда дейиш мумкин.

- Яқинда “Қўқон-1912” билан синов-назорат учрашувида иштирок этдинглар. Шу ўйинда камчилик ва ижобий томонларни кўриб олган бўлсанглар керак?
- Албатта. Назорат учрашуви аслида ҳам шунга керак. Натижа муҳим аҳамият касб этмайди. Ўзимизнинг заиф томонларимизни билиб олдик. Энди шунинг устида ишлаймиз.

- Мазкур йиғинда ишончни оқламаган ўйинчилар бўлдими?
- Йўқ, ҳозирча ҳеч қайси футболчи билан хайрлашмадик. Бош мураббийимиз ва клуб раҳбариятининг саъйи харакатлари эвазига ўтган йилги таркибнинг деярли 80 фоизини сақлаб қолишга эришдик. Энди таркибни янада кучайтириш мақсадида айрим ўйинчиларни сафимизга қўшиб оляпмиз. Кимлар билан хайрлашиш эса Бахтиёр Ашурматов Тошкентга қайтиб келганидан сўнг аниқ бўлади.

- Эндиги йиғинда асосий эътибор назорат учрашувларини ташкил этишга қаратилса керак?
- Ҳа, шундай. 19 январдан “Ўзбекистон” меҳмонхонасида йиғиламиз. Машғулотлар билан бир қаторда учта синов-назорат ўтказишга келишиб олганмиз. Шунингдек февраль ойида бошланадиган ПФЛ Кубоги турнирида иштирок этишни режалаштирганмиз.

- Тошкентдаги йиғинда таркибга хорижлик футболчилар ҳам келиши ҳақида маълумотга эгамиз. Шу ростми?
- Ҳа. Ўтган мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилган белоруссиялик Юрий Рижко бўлажак йиғинимизга етиб келиши кутиляпти. Кейин ундан ташқари сербиялик ҳужумчи ҳам кўрикдан ўтади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика