Златан: "Роналду? Унинг Италиядалиги ажойиб". Ибрагимович иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)
03 янв 2020 16:35
Янгиликлар
Златан: "Роналду? Унинг Италиядалиги ажойиб". Ибрагимович иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)
Ибранинг анжуманда айтган сўзларини келтириб ўтамиз.
- Мен мухлисларнинг қўллаб-қувватловини ҳис қилаяпман. Бу ерда олдин ўйнаганимда улар билан муносабатларимиз яхши эди. Кеча мени жуда ҳам қайноқ қарши олишди. Жамоа муваффақиятларининг 50 фоизи мухлисларга боғлиқ. Қўллаб туришса, бизга осон бўлади. Мен тайёрман, мен ўйнашни хоҳлайман.
Қиролнинг қайтиши: Златан яна А Серияда
- АҚШдаги сўнгги ўйинимдан кейиноқ Паоло (Мальдини) менга қўнғироқ қилди ва биз гаплашиб олдик. 38 ёшимда менда ёшлигимдагидан кўра кўпроқ таклифлар бор эди. Мен адреналин изладим. Бундай ёшда максимал куч сарфлаш учун пул ҳақида эмас, стимул ҳақида ўйлайсан. Бобан билан жуда кўп гаплашдим. Айниқса, "Аталанта" билан ўйин (ўшанда "Милан" 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди)дан сўнг менга кўп қўнғироқ қилишди.
- Бу мураккаб қарор бўлмади. 2012 йилда кетишни хоҳламаганман, аммо ҳеч нарса қила олмасдим. Жамоага ёрдам бериш учун ҳамма нарсага тайёрман. "Милан" - менинг уйим. "Барселона"дан бу ерга ўтганимда яна футболдан роҳат олишимни айтгандим. Умид қиламан, бу сафар ҳам шундай бўлади. Мен "Милан"ни севаман.
- Мен вазиятни яхшилаш учун, ёрдам бериш учун келдим. Кўрамиз, нима рўй бераркин. Ўйлашимча, жамоа бундан кўпроғига қодир. Натижалар унчалик яхши эмас, айниқса охирги ўйинда. Лекин мавсум - спринт эмас, марафон. Кўп ишлаш ва ишониш керак. Мен ҳамиша энг яхшисига ишонаман.
- "Милан" бу - "Милан". Тарих ўзгармайди. Жамоа олдингидек эмас, Берлускони кетганидан сўнг кўп нарса ўзгарган. Мен вазиятга позитив боқмоқдаман ва 200 фоизга боримни бераман. Агар ишонмаганимда ҳозир бу ерда ўтирмаган бўлардим.
- Физик томонлама етарли даражада ўзгарганман. Лекин, мен ўзимга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ишоняпман. Нимага қодирлигимни кўрсатиш учун қандай иш қилишим кераклигини яхши биламан. Буни тажриба ёрдамида тушуниб етдим.
- Ишлайман, қийналиш керак. Ўзини қийнамайдиганлар бор имкониятларини максимал кўрсата олишмайди. Мен ҳамма ишлашини хоҳлайман, жамоадошларимдан кўп нарса кутяпман.
- Жароҳатдан сўнг кўп ўйладим. Тушундим-ки, футбода омадим келган. Мени бошқа ўйнай олмайсан дейишганди, лекин мен ишладим ва қайтдим. Ўзимни яна юқори даражада кўрсатишни истайман. Ҳозир 20 ёшимдагидек ўйнай олмайман. Лекин, футбол ўйнай оладиганлар нима қилишни билишади. Югурмаслик мумкин, лекин 40 метрдан зарба бериш мумкин.
- Жамоа вазиятни яхшилаши керак. Мен эса шерикларимни ёрдам беришни ва майдонда футболдан завқланишни, яна тўп тепаётганимни ҳис қилишни хоҳлайман. Футболсиз қийин бўлди. Минглаб одамлар қарсак чалади ёки хуштакбозлик қилади. Хуштак чалишса ҳам майли, бу кўпроқ мотивация беради.
- Роналду? Унинг Италиядалиги ажойиб. Нима бўлишини кўрамиз.
- Мен жуда хурсандман. "Милан" ҳар доим ҳам 38 ёшли футболчига чиқмайди. Энди бунга муносиб эканлигимни исботлашим керак. Бу мен учун улкан чақирув.
Фикрлар