Зиданнинг ўғли “Алавес”га ўтиши мумкин
26 июн 2017 23:35
Янгиликлар
Зиданнинг ўғли “Алавес”га ўтиши мумкин
Зинедин Зиданнинг ўғли Энцо Зидан 22 ёшга тўлган бўлишига қарамай, ҳамон “Реал” клубининг ёшлар жамоасида ўйнаяпти.
Испаниянинг Marca нашри тарқатган хабарга кўра ярим ҳимоячи ёзги трансфер бозори чоғидаёқ Испаниянинг бошқа бир жамоаси “Алавес” сафига бориб қўшилиши мумкин.
Кичик Зидан ёшлар жамоаси таркибида 32та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол киритган ва яна шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Кубок баҳсларида “Реал”нинг асосий таркибида 2та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритган.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар