Зидан туфайли яна бир трансфер бекор қилинган

Mirjalol Normatov
8 июн 2018, 21:59
"Монако" ярим ҳимоячиси Тома Лемар "Реал"га ўтиши мумкин бўлганди.

“L’Equipe” хабарига кўра, томонлар франциялик футболчининг трансфери борасида оғзаки равишда келишиб олишганди. Бироқ Зинедин Зидан истеъфога чиққанидан кейин кўчиш ишлари бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Лемарга "Барселона" ва "Атлетико"дан ҳам қизиқишлар бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L`Equipe