Зидан: “Курашишда давом этамиз”

25 апр 2021, 07:37
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 32-тури доирасида “Бетис”га (0:0) қарши беллашувдан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Нима мақсадда майдонга тушганимизни яхши биламиз, аммо бугун ўзимиз истаган  натижага эришолмадик. Мавсум давомида бу каби ҳолатлар бир неча бор кузатилмоқда. 

Шунга қарамай ишлашда давом этиш ва марра сари олға интилиш лозим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам имконият бор экан биз курашда давом этамиз.

Азар ҳақида гапирадиган бўлсам, энг муҳим жиҳат уни жароҳат безовта қилмаяпти. Ишонамизки, у бизнинг ишимизга катта ёрдам беради”, деди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca