

Бу ҳақда "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан "Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 24-тур учрашувидан (5:3) сўнг айтди. Роналду гол уришга муваффақ бўлди.
"Роналду яхши формада ва гол урганидан мамнун. Мен ҳам хурсанд бўлдим. Бироқ бунинг барчаси жамоавий меҳнат туфайли амалга ошди. Сўнгги 5та турда 23та гол урдик ва бундан мамнун бўлишимиз керак" - дейди мутахассис.



