

"Бэйл эртага ўйнамайди. Гарет қачон тайёр бўлса, ўшанда майдонга қайтади. Ўтган мавсумда Роналду ажойиб ўйин кўрсатган эди. Одамлар уни жорий мавсумда у қадар яхши ўйнамаётганини таъкидлашмоқда, лекин олдинда ҳали олти ой бор - ўшанда кўрамиз! Эртанги баҳс қийин ва муросасиз ўтишини кутяпмиз. Биз кейинги босқичга чиққанимизга эътибор қаратмаяпмиз. Рақиб кучли.
Испания чемпионатида ўзимиз хоҳлаётган ўринда эмасмиз. Аммо ҳавотир олаётганим йўқ. Вақт ўтиши билан ҳаммаси ўзгаради. Ҳозиргидек ишлашда давом этишимиз керак. Биз бу мавсум кўп гол уряпмиз. Аммо барқарорлик йўқ. Бу жабҳада ҳам мувозанатга эришмоқчимиз" - дейди Зидан.


