
"Франция яхши имкониятга эга. Ўйинчилар ҳам катта мусобақага тайёрлар. Жаҳон чемпионатига қадар яна ярим йил вақт бор. Ўзи шундоқ ҳам тайёр жамоамиз учун бу муддат ҳам қўшимча куч бўла олади. Айни пайтда терма жамоамизда яхши ижрочилар етарлича топилади. Саралаш ўйинларидаги баҳсларга келсак, бундай вазият ҳар бир терма жамоа билан бўлиб туради", -дейди Зайниддин Зидан FIFA.com сайтига берган интервьюсида.