UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  9 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  14 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   5 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  6 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  24 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Зидан: “Эътирозга ўрин йўқ, гол киритилган вақтда ўйин қоидаси бузилганди” Янгиликлар

Зидан: “Эътирозга ўрин йўқ, гол киритилган вақтда ўйин қоидаси бузилганди”

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 20-тури доирасида “Севилья”га (2:1) қарши кечган баҳсда ҳакамнинг мунозарали қарорига муносабатини билдириб ўтди.

“Севилья” гол киритган вазиятда ҳақиқатан ҳам рақиб футболчиси бизнинг ўйинчига нисбатан ўйин қоидасини бузганди. Ҳакам ўша вазиятда фол қайд этиб ҳуштак чалгач, VAR тизим орқали вазиятни қайта кўриб, тўғри қарор қабул қилганлигини яна бир бор кўриб олди. Иккинчи бўлимда Люк де Йонг мувозанатни тиклаан вақтда у тўп қўли билан ўйнади, аммо ҳуштак чалинмади.

Мен ҳеч нарсани тушунтиришни истамайман. Вазиятни чигаллаштириш тарафдоримасман. Баъзида бундай вазиятлар сенга қарши ишлайди, айрим вақтларда эса бунинг акси. Ҳакамларни иши осонмас, аммо майдонда улар ҳаммасини ҳал қилишади. Мен ўша гол бекор қилинган вазиятда қўполлик – “блокировка” бўлганини биламан. Шу боис эътироз билдириш керакмас.

Рефери ўйин натижасига таъсир ўтказди, деб ўйламайман. У майдонда нима иш қилиши лозим бўлса, шуни амалга оширди”, дея франциялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика