Жулио Сезар «Кальяри» билан келишиб олди

Narzulla Saydullayev
21 янв 2014, 08:56
«Куинз Парк Рейнджерс» посбони Жулио Сезар «Кальяри»га ўтишга яқин.
34 ёшли бразилиялик дарвозабон Италия клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди, деб хабар бермоқда  Sky Italia.

Бу ўтиш «Кальяри» ўз дарвозабони Микаэл Агаццини сотганидан сўнг амалга ошади.

«КПР» устози Харри Реднапп Жулио Сезарни бошқа клубга қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилганди.

Бу мавсум дарвозабон «КПР» сафида биронта ўйинда майдонга тушгани йўқ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›