Жозе Моуриньо: «Манчини менга мини-футбол жамоасини қолдирган»
26 фев 2014 13:54
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: «Манчини менга мини-футбол жамоасини қолдирган»
«Челси» устози Жозе Моуриньо «Галатасарой» устози Роберто Манчинининг гапига жавоб берди.
Куни кеча италиялик мураббий 2010 йил ЕЧЛни ютган «Интер»ни айнан у қуриб кетганини, Моуриньо эса шунчаки тайёр жамоани ғолиб қилганини маълум қилганди.
«Буни эшитиш жуда қизиқарли. Сабаби ўша йилги ЕЧЛ финалида жамоа сафида Лусио, Тиаго Мотта, Диего Милито, Горан Пандев ва Уэсли Снейдер майдонга тушганди.
11 нафар футболчининг 6таси билан Манчини ишламаган. Демак, у менга мини-футбол жамоасини қолдириб кетган экан», – дейди Моуриньо.

Фикрлар