
Француз матбуотининг хабарларига кўра 27 ёшли футболчи оёқ бармоқларини жароҳатлаб олгач, ҳали ҳам тикланиб улгурмаган. Шу сабабли у ҳатто ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. Ундан ташқари жароҳат туфайли Дортмундда жамоанинг қанот ҳимоячиси Жереми Морель ҳам майдонга туша олмайди. Унинг ўрни Лоран Абергель билан тўлдирилади.