Жердан Шакири мундиаллар тарихидаги 50-хет-трикни қайд этди
26 июн 2014 04:12
Янгиликлар
Жердан Шакири мундиаллар тарихидаги 50-хет-трикни қайд этди
Жаҳон чемпионати доирасидаги Гондурас - Швейцария ўйинида Жердан Шакири рақиблари дарвозасига учта тўп йўллади.
Бразилияда ўтаётган ушбу жаҳон чемпионатидаги иккинчи хет-трикни швейцариялик Жердан Шакири амалга оширди. Бунгача биринчи турда Германия терма жамоаси футболчиси Томас Мюллер Португалия дарвозасига учта тўп киритиб, хет-трик қайд этганди. Шакирининг хет-триги эса ушбу чемпионатдаги иккинчиси бўлди. Қизиғи, иккала хет-трик соҳиблари ҳам Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячилари саналишади.
Шунингдек, Жердан Шакирининг ушбу хет-триги мундиаллар тарихидаги 50-хет-трик сифатида тарихдан жой олди.
Фикрлар