ЖЧ-2014. Швейцария - Франция. ПРЕВЬЮ
20 июн 2014 18:08
Янгиликлар
ЖЧ-2014. Швейцария - Франция. ПРЕВЬЮ
Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг “Е” гуруҳида бугун 2-тур баҳслари ўтказилади.
Гондурас Эквадорга қарши баҳс олиб борса, Франция Швейцария билан беллашади.
Швейцария ва Франция ҳозирча “Е” гуруҳининг етакчилари бўлиб туришибди. Чунки ҳар иккала жамоа ҳам ўтган турда ғалаба қозонди. Шундай экан, бугун тунда бўлиб ўтадиган ўзаро баҳс гуруҳдан кимнинг чиқишини аниқлаб берса ажаб эмас. Мусобақа бошланмасидан олдиноқ мазкур гуруҳдан шу икки жамоанинг чиқиши тахмин қилинганди. Дастлабки турда ҳар икки жамоа ўз ўйинини кўрсатган ҳолда зафар қучди. Айниқса, Швейцариянинг ғалабаси бугунги ўйинга бўлган қизиқишни янада ошириб юборди.
Аввалги учрашувда Оттмар Хитцфельд кўпчилик тахмин қилган таркибни майдонга туширди. Кейин эса иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Мехмеди ва Сеферович каби футболчилар жамоа ўйинини янада кучайтиришди, қолаверса гол ҳам уришди. Бугунги баҳсда ҳам Хитцфельд ўзининг энг кучли таркибини майдонга туширмоқчи. Фақат асосий таркибда Сеферович ўйнайдими ёки Дрмич, шу савол очиқлигича қолмоқда.
Франция эса Гондурас устидан осонлик билан ғалаба қозонди. Лекин бугунги ўйинда Дешам сал бошқача таркибни туширса керак. Чунки навбатдаги рақиб анойилардан эмас. Бундан ташқари, Гондурас билан ўйиндаги 3:0 ҳисоби Франциянинг ҳам кучли эканлигини кўрсатиб берди. Лекин улар шу кучни Швейцарияга қарши кўрсата олишадими? Буни эса бугунги баҳс кўрсатиб беради. Риберининг ўринбосари сифатида эътироф этилаётган Гризманга негадир мураббий томонидан кам эътибор бериляпти. Бу футболчи яна захирада қолса керак. Шунингдек, Кабелла билан Реми ҳам асосий таркибда тушмаслиги мумкин.
ЖЧ-2014. “Е” гуруҳи. 2-тур
ШВЕЙЦАРИЯ — ФРАНЦИЯ
Салвадор. “Фонте-Нова” стадиони.
Бош ҳакам: Бьорн Кейперс (Голландия)
Тахминий таркиблар
Швейцария: Бенальо — Лихтштайнер, Журу, фон Берген, Родригес — Инлер, Берами — Шакири, Жака, Мехмеди — Дрмич
Франция: Льорис — Дебюши, Варан, Сахо, Эвра — Матуиди, Погба, Кабай — Вальбуэна, Гризманн — Бензема
Оттмар Хитцфельд (Швейцария термаси бош мураббийи):
“Франциянинг ожиз нуқтасини топиш қийин масала. Мен 13 йилдан бери шу саволнинг жавобини топишга ҳаракат қиламан. Биз ҳимояда жуда чуқур ва бир текис ўйин кўрсатишимиз керак. Қолаверса, ҳар бир имкониятдан фойдаланишимиз шарт. Бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтиш эса наф бермайди деб ўйлайман”.
Дидье Дешам (Франция термаси бош мураббийи):
“Гондурасга қарши қандай ўйнаган бўлсак, бу сафар ҳам шундай ҳаракат қилмоқчимиз. Швейцариянинг ҳужум чизиғи кучли, қолаверса уларда маҳоратли футболчилар етарлича топилади”.
Ўзаро учрашувлар - 36 ўйин: +12=9-15 58:62
Охирги учрашув: 13.06.2006. Франция — Швейцария 0:0
Қизиқарли фактлар
- Швейцария расмий беллашувларда Францияни умуман мағлуб этмаган.
- Жамоалар ўртасидаги охирги уч учрашув дуранг билан якун топган.
- Швейцария термаси 2012 йилнинг май ойидан бери фақат бир марта ютқазди.
- Франция жаҳон чемпионатлари тарихида фақат бир марта кетма-кет икки учрашувда ғалаба қозонган (1998 йил).
Х.Холиқов тайёрлади.

Фикрлар