UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  1 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  61 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  0 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   7 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1

ЖЧ-2014. Швейцария - Эквадор. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2014. Швейцария - Эквадор. Превью

"Е" гуруҳида баҳсларни Швейцария ва Эквадор терма жамоалари бошлаб беришади.
Биз учун аҳамиятли тарафи шундаки, мазкур баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруғи бошқаради.

Кўпчилик гуруҳда айнан шу жамоалар иккинчи йўлланма учун курашишини башорат қилмоқда. Фаворитлик Францияга берилган. Лекин кеча Коста Рика намойиш этган ўйиндан кейин олдиндан фикр билдирувчилар эҳтиёткор бўлиб олишлари табиий. Эквадор яқиндагина Англия билан ўтган ўртоқлик учрашувида жуда яхши таассурот қолдирди. Ўша беллашув 2:2 ҳисобида якунланди.



Оттмар Хитцфельд Швейцария билан тайёргарлик жараёнида муаммоларга дуч келмади. Жароҳатлар учрамади. Шу сабабли ишқибозлар бу сафар терма жамоадан камида нимчорак финалга чиқишни кутишмоқда. Аввалги чемпионатда бу жамоа Испанияни мағлубиятга учратган, бироқ гуруҳда қолиб кетганди. Бунда Эквадорга қарши баҳс жуда муҳим саналади.

Швейцариянинг асосий таркиби деярли аниқ. Дарвозада "Вольфсбург" посбони Бенальо, ҳимояда шу клуб чап қанот ҳимоячиси Родиргес, бундеслига вакиллари Журу ва Берген, "Юве"нинг мотори деб таърифланадиган Лихтштайнер ҳаракат қилса керак. Ярим ҳимояда Бехрами, Инлер, Шакири, Жака ва Штокер тўп тепади. Ҳужумда эса "Нюрнберг"да ўзини кўрсатган Дрмич ўйнашини тахмин қиламиз. Бу ўйинчилар Германия ва Италия чемпионатларида тўп тепишади.



Эквадор устози Рейнальдо Руэда турнир олдидан жароҳат олган Кастильонинг хизматидан фойдалана олмайди. Шунингдек, Нобоанинг кичик жароҳати бор. Агар у майдонга тушса, Руэданинг муаммоси анча камаяди. Бу жамоа етакчилари сифатида Антонио Валенсия, Нобоа ва Кайседони келтириш мумкин. Айниқса, "МЮ" ярим ҳимоячиси Эквадорнинг асосий умидига айланган. Бу жамоанинг асосий кучи охиригача курашиш, рақибга ўз ўйинини намойиш қилишга имконият бермасликда.
Швейцария терма жамоаси охирги 18 учрашувдан фақат биттасида мағлубиятга учраган. 2012 йилнинг май ойидан бери Хитцфельд жамоаси фақат Кореяга имкониятни бой берган. Бу жамоада ажойиб кўрсаткич мавжуд: охирги 2 мундиалда Швейцария 7 ўйинда дарвозасидан 1та гол олиб чиққан. Бу шунчаки қойилмақом натижа. Бироқ улар нимчорак финалдан нарига ўта олишмаган. Жанубий Америка жамоаларига қарши швейцарияликлар 5 ўйинда зафар қучишмаган.



Эквадор ҳали мундиал финал босқичларида ғалаба қозонмаган. Саралаш баҳсларида эса сафарда бирорта учрашувни ҳам юта олмади.

ШВЕЙЦАРИЯ - ЭКВАДОР
Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони. 21:00
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Тахминий таркиблар
Швейцария
: Бенальо - Лихтштайнер, Журу, фон Берген, Родригес - Бехрами, Инлер - Шакири, Жака, Штокер - Дрмич.
Эквадор: Домингес - Паредес, Гуагуа, Эрасо, В.Айови - А.Валенсия, Нобоа, Мендес, Монтеро - Э.Валенсия, Кайседо.
Жароҳатланган: Нобоа (сўроқ остида)


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика