UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  5 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  3 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  8 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Чили Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Чили

Жаҳон чемпионати "В" гуруҳининг яна бир иштирокчиси Чили терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Чили терма жамоаси 1910 йилда ташкил этилган. Бу жамоа ўзининг бой тарихига эга. Чили таркибида Иван Заморано, Марсело Салас каби ўтмишнинг ёрқин чарт тўп усталари ҳаракат қилишган. Бу жамоа азал-азалдан кучли жамоа сифатида эътироф этиб келинади.



Чили терма жамоаси шу пайтгача саккиз маротаба Жаҳон чемпионатларида иштирок этишган. Яна икки марта чемпионатдан четлатилган. 1990 йилги мундиалда Чили жамоаси дисквалификация туфайли қатнаша олмаган. 1934 ва 1938 йиллари эса Чили жамоаси ўзлари жаҳон чемпионатида ўйнашдан бош тортишган.  Шунингдек 1994 йилги мусобақада ҳам Чили чемпионатда ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. 


Чили терма жамоаси узлуксиз мундиалда қатнашиб кела олмаган. Чилиликлар учун энг омадли мундиал бу сўзсиз 1962 йилдаги чемпионат ҳисобланади. Айнан ўша йили бу ўлка вакиллари ўзларининг тарихий натижаларига эришишган. Чили жамоаси ўша мундиалда ярим финалгача дадил қадам ташлаган ва финал остонасида ўз омадини қочириб юборган. Якунда эса Жаҳон чемпионатининг бронза медаллари билан тақдирланишган. Бу ҳозирча уларнинг энг юксак кўрсаткичлари ҳисобланади.


Чили мухлислари ҳар доим янгича қиёфалар билан ўз терма жамоаларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишади


Айни пайтда Чили терма жамоасини аргентиналик мураббий Хорхе Сампаоли яхши шакллантирмоқда. Хорхе Сампаоли жамоа ўйинини Алексис Санчес ҳамда Артуро Видаль олдида ташкил этмоқда. Бу футболчилар нафақат Чилининг, балки ўз клубларининг ҳам етакчи ижрочиларидан ҳисобланишади.  Артуро Видаль айни пайтда ўз жароҳатини даволаш билан банд. Мундиалгача у сафга қайтиши кутилмоқда. Артуро Видалнинг терма жамоада тутадиган ўрни жуда муҳим саналади. Чили ушбу мундиалда катта натижаларни қайд этиши мумкин бўлган жамоалар сафида тилга олинмаяпти. Лекин улардан ҳар нарсани кутиш мумкин. Чилида ҳақиқий жамоа шаклланмоқда. Уларнинг асосий ютуқлари бу бирдамлик саналади. Тўғри, улар ўрин олган гуруҳда Испания ва Голландия терма жамоалари бор.

Бу жамоалар билан кураш олиб бориш Чилига етарлича ташвиш туғдириши аниқ. Учинчи жамоа Австралия билан бўладиган баҳс эса учинчи ўрин учун ўйин бўлишини кўпчилик тахмин қилмоқда. Лекин амалда нималар бўлишини эса вақт кўрсатади. Мундиал бу футбол байрами. Байрамни эса барча ўзи истаганидек ўтказишни хоҳлайди. Кимнинг режалари амалга ошиши-ю, кимларники ўхшамаслигини Бразилия бўлиб ўтадиган мундиал давомида билиб оламиз. Ҳозирча шуниси аниқки, Чили терма жамоаси ҳам мундиалга ўз қарашлари ва режалари асосида келмоқда. Уларниннг илк ва асосий иши бу Голландия ёки Испания каби терма жамоалар учун ҳақиқий бош оғриқи бўлиш эканлиги ҳеч кимга сир эмас.


 

Чили терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1910

Минтақаси: Америка

Бош мураббий: Хорхе Сампаоли (Аргентина)

Энг кўп ўйнаган футболчи: Леонель Санчес (84 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Марсело Салас (37 гол)

Илк ўйини: Аргентина - Чили 3:1 (1910 йил)

Энг йирик ғалабаси: Чили - Венесуела 7:0 (1979 йил), Чили - Арманистон 7:0 (1997 йил)

Энг йирик мағлубияти: Бразилия - Чили 7:0 (1959 йил)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 15

Эришган ютуқлари: Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби (1962)
Америка кубоги кумуш медали соҳиби: 4 марта (1955, 1956, 1979, 1987)

Артуро Видалдан Чили мухлисларининг умидлари катта


 

Чили терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби:


Дарвозабонлар: Клаудио Браво («Реал Сосьедад», Испания), Жонни Эррера («Универсидад де Чили»), Кристофер Тоселли («Универсидад Католика»).

Ҳимоячилар: Гонсало Хара («Ноттингем Форест», Англия), Маркос Гонсалес («Унион Эспаньола»), Хосе Рохас («Универсидад де Чили»), Эугенио Мена («Сантос», Бразилия), Марсело Диаз («Базель», Швейцария).

Ярим ҳимоячилар: Гари Медель («Кардифф», Уэльс), Маурисио Исла, Артуро Видаль (оба - «Ювентус», Италия), Хорхе Вальдивиа («Палмейрас», Бразилия), Фелипе Гутьеррес («Твенте», Голландия), Родриго Мильяр («Атлас»), Хосе Фуензалида («Коло Коло»),  Франсиско Сильва («Осасуна», Испания), Чарльз Аранхуис («Интернасьонал», Бразилия), Карлос Кармона («Аталанта», Италия»), Миико Альборноз («Мальме», Швеция).

Ҳужумчилар: Алексис Санчес («Барселона», Испания), Эдуардо Варгас («Валенсия», Испания), Жан Босежур («Уиган», Англия), Маурисио Пинилья («Кальяри», Италия), Фабиан Орелльяна («Сельта», Испания).



Якуний рўйхатга 23 нафар футболчи киритилади.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика