UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  2 23:05Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" (Онлайн натижа)  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  7 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  3 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  12 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  9 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  4 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  28 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  4 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Англия Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Англия

Жаҳон чемпионати "D" гуруҳи фаворитларидан бири Англия терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Англия футбол ватани ҳисобланади. Англия терма жамоаси ҳақида фикр юритадиган бўлсак, аввало шуни айтиш мумкинки, Англия футбол ассоциацияси энг биринчилардан бўлиб ташкил топган. Улар 1905 йилда ФИФАга ва 1954 йили эса УЕФАга аъзо бўлишган. 



Англия терма жамоаси ўзининг илк расмий ўйинини 1872 йилда Шотландияга қарши ўтказган. 


Англия ўз тарихида бир маротаба Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган. Улар 1966 йилда Альф Рамсей қўл остида Жаҳон кубоигини қўлга киритишган. Финалда ўз майдонларида кечган баҳсда Германия термасини қўшимча таймларда мағлуб этишни уддасидан чиқишган.



Англияликлар шу пайтга қадар ҳали бирорта марта Европа чемпиони бўла олишмаган. Улар бу борада Жаҳон чемпионилиги қўлга киритиб, ўз минтақасида ғолибликни қўлга киритолмаган ягона жамоа бўлиб туришибди.

Англия анча йиллардан буён катта мусобақаларда ғолибликни қўлга кирита олмай келмоқда. Энг сўнгги муваффақиятли натижа бу ўша 1966 йилдаги Жаҳон чемпионати ҳисобланади.



Англия ҳар доим фаворитлар сафида тилга олиниб келинади, лекин амалда эса бу номни оқлай олишмай келишмоқда.
Сўнгги йиллардаги натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, жамоа 2002 ва 2006 йилдаги мундиалларда чорак финалгача. 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида эса 1/8 финал босқичигача борган. Умуман олганда, Англия 1966 йилдаги муваффақиятдан сўнг ҳали бирор марта ярим финалга қадар ҳам етиб кела олмаган.
Альф Рамсей бош мураббий бўлиб ишлаганидан сўнг, яна бир қатор кучли мутахассислар Англия терма жамоасини бошқаришган. Сэр Бобби Робсон, Грэм Тейлор, Терри Венейблс, Свен-Ёран Эрикссон, Стив Макларен, Фабио Капелло каби мураббийлар Англияни юқори поғонага чиқариш учун меҳнат қилишган. Лекин уларнингҳаракат ва уринишлари зое кетган.



Англия терма жамоасига 2012 йилда Рой Хожсон бош мураббий этиб тайинланди. Ушбу мутахассис қўли остида жамоа узоқ кутилган натижаларни қўлга киритилиши тахмин қилинмоқда. Айни пайтда жамоада бир қатор ўзгаришлар юз берди. Кичик авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Рой Хожсон мундиалга Эшли Коулни олиб кетишни истамади. Шунингдек жамоанинг якуний таркибидан Жон Террига ҳам жой  топилмади. Англияни етакчи сифатида Руни, Жерард, Лэмпард каби футболчилар мундиалда майдонга олиб тушишади. Англия таркибидаги Люк Шоу, Лаллана, Хендерсон, Чэмберлейн, Стерлинг, Старриж каби футболчилар мундиал кашфиётларидан бири бўлиши кутилмоқда.



Англия ўрин олган "D" гуруҳи анча қизиқарли кечиши кутилмоқда. Гуруҳ ғолиблиги бирдагина уччала терма жамоа кураш олиб боришади. Уругвай, Италия ва Англия сўзсиз гуруҳ етакчилари. Коста-Рика эса мўъжиза туфайли кейинги босқичга йўл олиши мумкин.

Англия шу кунгача 13 маротаба мундиалда иштирок этган ва жами 59 ўйинда майдонга тушган. Англия 26 ўйинда ғалаба қозонган, 19 баҳсда дуранг қайд этилган ва 14 учрашувда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати: 77-51.




Англия терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил:
1863

Минтақаси: Европа

Бош мураббий: Рой Хожсон

Жамоа сардори
: Стивен Жерард

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи
: Питер Шилтон (125 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Бобби Чарльтон (49 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 11

Илк ўйини: Шотландия - Англия 0:0 (1872 йил)

Энг йирик ғалабаси: Ирландия - Англия 0:13 (1882 йил)

Энг йирик мағлубияти: Венгрия - Англия 7:1 (1954 йил)

Эришган ютуқлари:
Жаҳон чемпиони: (1966)


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика