UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4

ЖЧ-2014. Еттита гол урилган кечада Франция зафар қучди Янгиликлар

ЖЧ-2014. Еттита гол урилган кечада Франция зафар қучди

Швейцария ва Франция ўртасидаги баҳс ҳозиргача бўлиб ўтган ўйинлар орасида энг томошабопи бўлди.
Салвадордаги "Фонте-Нова" стадионига йиғилган томошабинлар нақд 7та гол гувоҳига айланишди.



Биринчи бўлимда Оливье Жиру, Блез Матюиди ва Матье Валбуэна томонидан урилган голлар баҳс тақдирини амалда ҳал қилди. Бундан ташқари Бензема 33-дақиқада пенальтидан гол ура олмади.



Иккинчи бўлимда Бензема ўз ниятига барибир эришди. Бироз ўтиб айнан Каримнинг пасидан сўнг Сиссоко бешинчи голни Швейцария дарвозасига урди. Ҳисоб ўта йирик бўлиб кетгач Отмар Хицфильд шогирдлари ҳужумкорликни оширишди. Бунинг натижасида дастлаб жарима тўпидан Дземаили, кейинроқ ўйиндан Гранит Жака тўп киритиб ҳисобни бироз қисқартиришди - 2:5. Франциянинг иккинчи йирик ғалабаси, Дешам шогирдлари деярли кейинги босқичдалар.



ШВЕЙЦАРИЯ — ФРАНЦИЯ 2:5
Салвадор. “Фонте-Нова” стадиони.
Бош ҳакам:
Бьорн Кейперс (Голландия)

Голлар: Дземаили 81, Жака 86 - Жиру 16, Матюиди 17, Вальбуэна 41, Бензема 65, Сиссоко 73.
Амалга оширилмаган пенальти: Бензема 33 (дарвозабон)

Швейцария – 1.Бенальо, 20.Журу, 13.Родригес, 5.фон Берген (4.Сендерос, 9), 2.Лихтштайнер, 10.Жака, 8.Инлер, 23.Шакири, 11.Бехрами (15.Дземаили, 46), 18.Мехмеди, 9.Сеферович (21.Дрмич, 69).

Франция – 1.Льорис, 2.Дебюши, 5.М. Сако (21.Косельни, 65), 4.Варан, 3.Эвра, 18.Сиссоко, 14.Матюиди, 6.Кабай, 8.Вальбуэна (11.Гризманн, 82), 10.Бензема, 9.Жиру (18.Погба, 63).

Огоҳлантириш: Кабай 88


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика