UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Жавоҳир Соҳибов: "Биз ҳали ўзимизнинг оптимал ўйинимизни кўрсата олмадик" Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: "Биз ҳали ўзимизнинг оптимал ўйинимизни кўрсата олмадик"

Янги Зеландияда давмом этаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларининг 3-турига ҳам старт берилди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3-турда Фиджи ёшларига қарши майдонга тушади ва бу учрашувдаги ғалаба Равшан Ҳайдаров шогирдларига гуруҳдан чиқиш имконини яратиши мумкин. Албатта, параллел равишда кечадиган Германия – Гондурас учрашуви натижаси ҳам ушбу вазиятга таъсир қилишини унутмаслик лозим.

"Марказий Осиё жамоаси гуруҳдаги ҳар икки учрашувда ўзидан ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида истеъдодли ёшларга қараб туриб, уларнинг кўзидаги шижоат, мағлубият аламини пайқаш мумкин. Вангарей шаҳрида Фиджига қарши кечадиган учрашув мазкур турнирда улар учун энг муҳим учрашувга айланиши мумкин. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлабки икки учрашувдаги мағлубиятга қарамай, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотгани йўқ. Гуруҳдаги учинчи ўрин кейинги босқичига чиқиш учун етарли бўлмаслиги мумкин, аммо иккинчи ўрин учун ҳамон имконият бор, дейилади FIFA.COM сайтида.

Ҳар иккала учрашувда жамоасини олдинга бошлаган, мағлубиятларда ҳаммадан кўп азият чеккан ва учинчи ҳал қилувчи ўйинда жамоасини олдинга бошлайдиган ўйинчи сифатида терма жамоа сардори Жавоҳир Соҳибовга алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз, - дейди ФИФА расмий сайти.

Германия ёшлар терма жамоасига қарши учрашув якунлангач, FIFA.COM сайти мухбири терма жамоамиз ечиниш хонасига келиб терма жамоа сардори Жавоҳир Соҳибов билан интервью уюштирди. Терма жамоа сардори ФИФА расмий сайти мухбири билан сухбатда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг навбатдаги ўйини, Жаҳон чемпионати баҳслари ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Бу турнир мен кўрганларим ичида энг кучлиси”, - дея гап бошлади Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори. Ушбу турнирда ҳар қандай жамоа, исталган жамоани мағлуб эта олиши мумкин. Буни ўз кўзимиз билан кўрдик. Биз ғалаба учун нима қилишимиз лозимлигини яхши биламиз. Қийин, аммо буни уддалай оламиз. Мен ҳамон терма жамоамизнинг нимчорак финалга чиқа олишига кучи етади деб ўйлайман ва бунга ишонаман”, - дейди Соҳибов.

"Биз ҳали ўзимизнинг оптимал ўйинимизни кўрсата олмадик. Фиджига қарши баҳсда фақат ғалаба бизни кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин. Айнан ушбу ғалабадан сўнг бизнинг келажагимиз ҳақида гапирса бўлади", дейди "Пахтакор" ярим ҳимоячиси.

Турнирдаги илк матбуот анжуманида Ўзбекистон ёшлари бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳар бир жамоанинг ўз тарихи мавжудлигини гапириб ўтган эди. Албатта, икки йил аввал Туркияда бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон кўрсатган натижа мазкур терма жамоа учун ҳозирча ушбу турнирлардаги энг яхши натижа эканини такрорлаган ҳолда, бу сафар Ўзбекистон ушбу натижани янгилашга интилишини айтган эди. “Ҳар бир жамоанинг ўз тарихи бор. Икки йил олдинги терма жамоанинг ўз тарихи, бизнинг эса ўз тарихимиз. Уни яратиш ҳар кимнинг ўз қўлида”, - деди Ҳайдаров.

Крайстчерчдаги илк икки учрашувда мағлуб бўлгач ўз эъҳитиросларини бироз ҳаяжонини яширишга уринган ҳолда Жавоҳир Соҳибов сардор сифатида муҳим учрашувда жамоасини олдинга бошлашга ва учрашувда борини бериб ўйнашга ваъда берди.

“Ҳали ўзимизни кўрсата олганимиз йўқ. Фиджига қарши бор кучим ва маҳоратимни ишга соламан. Биз ҳозир мағлубиятлар ҳақида ўйламаяпмиз. Олдимизда Фиджига қарши муҳим учрашув. Биз уларга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. Бизни ҳисобдан чиқаришга ҳали вақт бор”, - дейди 20 ёшли футболчи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзлари учун финалга тенг ўйинда Фиджига қарши тўп суради. Айнан мана шу ўйин Янги Зеландияда кучли 16та терма жамоа орасида қолиш ёки қолмасликни белгилаб бериши мумкин. Шундагина улар икки йил олдинги натижани такрорлашга имкониятга эга бўладилар.

FIFA.COM  сайтидан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика