UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:45Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  26 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  3 19:30Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 1:1 (Матнли трансляция)  5 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  1 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  10 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  3

"Зарангар" - Бухоро вилояти Суперкубоги соҳиби Янгиликлар

"Зарангар" - Бухоро вилояти Суперкубоги соҳиби

Бухоро вилоятида мавсум якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Футболни янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПК-3610-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят ҳокимлиги ёрдамида жорий йилнинг май ойидан декабрь ойигача Жисмоний тарбия ва иккинчи табака жамоалари ўртасида XXVII Бухоро вилоят биринчилиги ҳамда Бухоро вилоят Кубоги мусобақалари ўтказилди. Ушбу мусобақаларда вилоятнинг туман ва шаҳарлардан жами 18та жамоалар иштирок этиб, ўйинлар жуда ҳам қизғин ва қизиқарли ўтди. Вилоят биринчилигида 1-ўринни Ғиждувон туманининг "Зарангар" жамоаси, 2-ўринни Бухоро шаҳрининг "Ситора" жамоаси ва 3-ўринни Қоракул туманининг "Турон" жамоаси эгаллашди.


Жисмоний тарбия ва иккинчи табақа футбол жамоалари ўртасида 2018 йилги XXVII Бухоро вилояти биринчилиги ўйинларининг 

ЯКУНИЙ ЖАДВАЛИ

Жамоалар номи

Ў

Ю

Д

М

Голлар

О

1

«Зарангар» Ғиждувон т.

31

25

3

3

71

34

78

2

«Ситора» Бухоро ш. 

31

21

5

5

105

29

68

3

«Турон» Қоракўл т.

31

22

1

8

66

41

67

4

«Иттифоқ» Ғиждувон т.

31

21

2

8

35

33

65

5

«Истиқлол» Олот т.

31

18

4

9

55

45

58

6

«Локомотив» Когон ш.

31

16

2

13

48

60

50

7

«Олимпия» Бухоро ш.

31

15

3

13

48

46

48

8

«Нефтчи» Қоровулбозор т. 

31

14

5

12

38

38

47

9

«Ёшлик» Вобкент т.

31

14

3

14

52

55

45

10

«Ромитан» Ромитан т.

31

13

3

15

58

66

42

11

«Пешкў» Пешкў т.

31

12

4

15

51

52

40

12

«Спартак» Бухоро ш.

31

11

7

13

50

53

40

13

«Жондор» Жондор т.

31

10

2

19

42

38

32

14

«Афшона» Бухоро ш.

31

7

3

21

55

85

24

15

«Варзонзе» Шофиркон т.

31

7

1

23

24

57

22

16

«Когон» Когон т.

16

3

1

12

22

42

10

17

«Гала-Осиё» Бухоро т.

31

2

1

28

23

69

7



* Когон туманининг «Когон» жамоаси мусобақа регламентини бузганлиги сабабли биринчи даврадан сўнг ўйинлардан четлатилди.

* Ғиждувон туманининг «ГОЛД» жамоаси мусобақа регламентининг 17 бўлимининг 17.1. бандига асосан ўйинлардан четлатилди ҳамда Бухоро вилояти футбол Ассоциацияси ҳисобидан чиқарилди.





Бухоро вилоят Кубоги финал ўйини "Бухоро" спорт мажмуасида 2018 йилнинг 6 декабрь куни Ғиждувон туманининг "Иттифоқ" ҳамда Қоракўл туманининг "Турон" жамоалари ўртасида қизғин ўтказилиб, "Иттифоқ" жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб Бухоро вилояти Кубоги соҳиби бўлди.




XXVII Бухоро вилоят биринчилиги ҳамда Бухоро вилоят Кубоги мусобақалари ғолиб ва совриндорлари таалуқли диплом ва медаллар, Кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Вилоят миқиёсида биринчи маротаба ташкил этилган Суперкубок ўйини 2018 йил 9 декабрь куни Ғиждувон туманининг "Зарангар" ўйингоҳида ўтказилди. Вилоят биринчилиги ғолиби "Зарангар" ҳамда Вилоят кубок соҳиби "Иттифоқ" жамоалари ўртасида ўтказилди, қизиқарли ўтган учрашув "Зарангар" жамоасининг 6:3 ҳисобидаги  ғалабаси билан якунланди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика