UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  1 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  1 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  0 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  0 11:55Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 11:36Кубо учун топ-клублар курашади  1 11:12"Байер" футболчиси "Барселона" ёки "Бавария"га ўтади  2 10:53ХХI асрнинг энг яхши африкалик футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  8 10:20«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди  1 09:47«Барселона» афсонаси Месси нима сабабдан Роналдудан кучли эканлигини тушунтириб берди  39 09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  12 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0 07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  7 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0

Заньоло учун оғир пайт: клуб уни мавсум сўнггига қадар ўйинлардан четлатиши мумкин, мухлислар эса ўлим билан таҳдид қилишмоқда (мутолаа учун) Янгиликлар

Заньоло учун оғир пайт: клуб уни мавсум сўнггига қадар ўйинлардан четлатиши мумкин, мухлислар эса ўлим билан таҳдид қилишмоқда (мутолаа учун)

Николо Заньоло тўрт йил олдин, аниқроғи 2019 йилда чемпионат, Чемпионлар лигаси ва терма жамоада гол урган ҳолда итальян футболига ёриб кирди.

Сўнгра икки оёғидаги жароҳатдан сўнг тузалиб қайтди ва яна ёрқин ўйин кўрсатди.

Ўтган мавсум сўнггида эса унинг голи "Рома"га еврокубокни тақдим этди. Ҳозирда эса клуб мухлислари у ҳақда эшитишни хоҳлашмайди. Нима бўляпти ўзи?



Ҳар йил унга бошқа клублар қизиқиш билдиришди, аммо ўйинчи фақатгина ҳозирда кетишга яқин


Заньоло ўзини кўрсатиши биланоқ, таниқли жамоаларнинг шорт-листларидан ўрин олди.


• 2019 йилнинг ёзида "Тоттенхэм" уни ўз сафига қўшиб олишни хоҳлади, аммо футболчи "Рома" билан шартномасини узайтирди.

• Бир йил ўтиб яна "Тоттенхэм"дан қизиқиш. "Рома" бунга қадар "Интер", "Ювентус" ва МЮнинг таклифини рад этган эди.

• 2021 йилда "Юве" ҳали ҳам Заньоло учун курашда экани ёзилди.

• 2022 йилда "Милан" унга қўшилди.


"Тоттенхэм", "Ювентус" ва "Милан" узоқ вақт ўйинчи атрофида парвона бўлишди, аммо 2023 йилнинг қишида АПЛ, Ла Лига ва Бундеслигадан янги номлар пайдо бўлди. Қишки трансфер ойнаси якунида эса воқеа ғалати кўриниш олди.

Февралда эса умуман хунук ишлар бўлди.


Ультиматум, рад жавоби, ҳақоратли баннер, четлатиш


Ғалати туюлмасин, буларнинг барчаси Заньолонинг "Рома"даги сўнгги ҳафталарида содир бўлди. Аммо, унинг 8 январдан буён чемпионатда ўйнамаётганини ҳисобга олсак, барчаси шунга қараб кетаётганди.

• Il Tempo маълумотига кўра, ўйинчи "Милан"га кетмоқчи эди ва ёзга қадар кутишга тайёр бўлган. Қишда ўтиш эса амалга ошмади – клубда "Рома" талаб қиладиган 35 миллион евро йўқ. Аммо, ёзда нарх пастроқ бўлади, сабаби шартнома сўнггига қадар бир йил қолган бўлади.

• Жанлука ди Марцио "Борнмут" "Рома" билан 30 млн + бонуслар бўйича келишувга эришганини хабар қилди. Шундан сўнг "Милан" Заньоло учун курашни рад этди.

• Футболчининг ўзи "Борнмут"ни хоҳламаган, клуб спорт директори билан ҳам учрашишни истамаган. Бу "Рома" боссларининг ғазабига олиб келди. Corriere dello Sport итальянлар ультиматум қўйганини ёзди: "Борнмут"га ўтиш – ёки ёзга қадар ҳеч қандай ўйинлар йўқ, ҳатто шартнома сўнггига қадар ҳам. Заньоло рад этди.

• Яна бир ёқимсизлик – айнан Заньолонинг ўрнини эгаллаши керак бўлган Душан Тадичнинг трансфери барбод бўлиши. "Рома" трансфер бўйича аллақачон келишиб улгурган, бир трансфер амалга ошмагани сабаб, бошқаси ҳам рўй бермаган.

• Шу кунларда Колизейдан унчалик узоқ бўлмаган жойда "Рома" мухлислари қуйидаги сўзлар ёзилган баннерларни илиб қўйишди: "Заньоло – сотқин ва номуссиз ахлат". Rai Sport'нинг маълумотига кўра, "Рома" мухлислари "Наполи" билан ўйиндан сўнг (унда Заньоло ўйнамаган) уйига қадар машинасини кузатиб боришган ва ўлим билан таҳдид қилишган, бундан эса фақатгина полиция қутқарган.



• Заньоло трансфер ойнаси ёпилишига икки кун қолганда "Борнмут"га ўтишга барибир рози бўлган – ҳатто энг яқин рейсга ҳам чипталар банд қилган. Аммо, эндиликда Англия клуби инжиқ ўйинчини рад этган. "Борнмут"нинг ҳаражатлари етарлича: клуб қишда 56 млн евро сарфлади ва "Лорьян" ёш вингери Данго Уаттара билан шартнома имзолаган ҳолда ҳужумни ҳам мустаҳкамлади.


Эҳтимолий оқибатлардан энг ёмони:

• "Рома" хафа, ўйинчи билан жанжаллашди ва ҳар қандай ҳолатда ҳам камроқ пул олади.

• Заньоло клубдан ранжиган, Il Messaggero'нинг ёзишича, у "Рома"ни ҳатто безорилик учун судга беришни ҳам ўйламоқда.

• Моуринью учун – янги бош оғриғи: агар клуб футболчини четлатса, унинг ўрнини ким билан босиш керак?

• Мухлислар бу вазиятдан узоқ вақт тинчишмайдиганга ўхшамоқда.


Ҳаммани босим кутмоқда.

УЕФА вице-президенти Збигнев Бонук Corriere dello Sport гап Заньолонинг атрофидаги инсонларда эканини айтди. Ва "Агар у вазиятни ўзгартирмаса, ҳар қандай клубда муаммоларни яратади" деб қўшимча қилди".

"1 февралда унинг ҳали ҳам биз билан бирга бўлишини ҳис қиляпман. Николо кетмоқчи эканини тушунаман, аммо шуни ҳис қиляпман", – дея ўз фикрларини бўлишди Жозе Моуринью 22 январда.


Можаролар учун энг ёмон вақт – клуб учун жуда муҳим ой


Жадвалга қараймиз: "Рома" олтинчи, аммо уни иккинчи ўриндан уч очко ажратиб турибди. Римликлар Чемпионлар лигаси учун кураш иштирокчиси, ўзиб кетган "Наполи" ва ташлаб юборилган "Ювентус"ни ҳисобга олсак, уч муҳим ўрин учун беш жамоа даъвогарлик қилмоқда.

Тақвим баҳоргача ўз позициясини сақлаб қолиш учун жуда ҳам мос. Олдинда – ўртамиёна "Эмполи", сўнгра тушиб кетиш ҳудудидан унча узоқ бўлмаган "Лечче", шунингдек аллақачон хавфли ҳудудда бўлган "Верона" ва "Кремонезе". Ушбу ўйинлардан максимум очко олиш керак ва шунингдек "Зальцбург"га қарши Европа лигаси ўйинига улгуриш керак. Февраль шундай кўринади.



Заньоло клубнинг рухсати билан икки суткага Специяга йўл олди, 2 февралдан эса машғулотларни давом эттирди. Аммо, у бундан буёғига ўйнайдими, қандай тарзда жамоага ёрдам беради (ҳозирда унда А Серияда 1+0) ва уни умуман ўйингача қўйишадими? Кўплаб саволлар.

"У билан алоқаларимиз ажойиб. Доим ёрдам беришга ҳаракат қиламан, у эса борини берган. Мен доим бор кучини берадиганларни ҳимоя қиламан ва шу сабаб доим уларнинг томонида бўламан. У кетмоқчи ва буни қабул қилишим керак. Аммо, кимдир келса, яна кимдир келиши керак. Агар Заньоло ярим йилга кетса, биз ўрнига ҳеч кимни олмаймиз, буни эса қабул қилиб бўлмайди", – дейди Моуринью.

Ушбу вазиятдан барча ютқазган кўринади.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика