​Зангиота ва Ўртачирчиқ жамоалари ғолиб

Mirjalol Normatov
3 июн 2018, 10:19
“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Юқоричирчиқ туманидаги А.Яссавий номли стадионда футбол фестивали бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан ўтказилган мусобақада 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар жамоаларидан иборат 200дан зиёд ёш футболчилар ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди. 2006 йилда туғилганлар орасида Рустам Исроилов бошчилигидаги Зангиота жамоаси финал учрашувда олмалиқлик тенгқурлари устидан 1:0 ҳисобида устун келиб, 1-ўринни эгаллашди. 2005 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида эса Ўртачирчиқ тумани жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Олмалиқ жамоасини 1:0 ҳисобида доғда қолдирди.


Турнир якунига етгач, ташкилотчилар томонидан таъсис этилган совринлар – коптоклар, футбол либослари ғолб ва совриндорларга топширилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›