

“Ҳамма трансфер ойнаси вақтида ҳал бўлади. Мақсадга эришишимиз учун бир ой вақт бор. Видаль – ўзига хос тажриба ва маҳоратга эга футболчи. Биз жамоа даражасини бир поғона юқорига кўтарадиган футболчи ҳақида гаплашаяпмиз. Айни пайтда жамоа ҳам яхши даражада ўйин кўрсатмоқда”, дея Занеттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN.
Илгарироқ, Видаль миланликлар билан шахсий шартнома борасида келишувга эришганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Энди кўк-қоралар 32 ёшли чилилик футболчининг трансфери борасида “Барселона” билан бир тўхтамга келишлари лозим бўлади.
Жорий мавсумда Видаль “Барса” таркибида барча турнирларда 19 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.



