UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  0 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  1 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2

Зафармурод Абдираҳматов: "Ҳиндистонни яхши ўргандик ва учрашувга тайёрмиз" Янгиликлар

Зафармурод Абдираҳматов: "Ҳиндистонни яхши ўргандик ва учрашувга тайёрмиз"

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги иккинчи баҳсига тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Бугунги машғулотларда эса терма жамоамизнинг умидли футболчиларидан бири Зафармурод Абдираҳматов билан суҳбатлашдик

- Терма жамоа сафидаги дастлабки катта мусобақа сиз учун қандай ўтмоқда? Ҳаяжон борми?

- Бош мураббий Осиё кубогида иштирок этиш имкониятини тақдим этганидан жуда хурсандман. Тайёргарлик яхши кечмоқда. Осиё кубогида мухлислар кутган яхши натижага эришамиз ва шунга ҳаракат қиламиз.


- U-20 терма жамоаси билан асосий терма жамоани солиштирганда қандай фарқ ҳис этмоқдасиз? Асосий терма жамоада босим борми?

- Бу борада қийинчилик ҳис этмаяпман. Барча футболчилар акаларим, улар мени қўллаб қувватлаб ва жойи келса ўргатиб, ёрдам бериб туришибди. Худо ҳохласа кейинги учрашувларда натижаларимизни яхшилаймиз.

- Қанотдаги йўқотиш сабабли Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўйинда Сречко Катанец сизга имконият бериши мумкинми? Сизнинг фикрингиз қандай?

- Балки имконият берар, у мураббийнинг қарори. Мен фақатгина ўз ишимни аъло даражада бажаришда давом этишим керак. Ҳиндистонни яхши ўргандик ва кейинги учрашувга тайёрмиз. Умид қиламанки Ҳиндистонга қарши учрашувда ўзимизга керакли натижага эришамиз.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика