Зафар Полвонов: "Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Мураббийларимизнинг танлаган тактикаси ҳисобига"
13 мар 2020 22:53
Янгиликлар
Зафар Полвонов: "Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Мураббийларимизнинг танлаган тактикаси ҳисобига"
Мазкур учрашувдан олдин мезбонлар таркибида айрим йўқотишлар мавжуд эди. Яъни марказий ҳужумчи Мате Ватсадзе жароҳати боис қайдномадан жой олмади. Унинг ўрнига асосий таркибдан жамоанинг ўтган йилдаги тўпурари Зафар Полвонов ўрин эгаллади. Гарчи, футболчи бугун майдонни голсиз тарк этган бўлса-да, ёмон ўйин намойиш қилмади. Беллашувдан сўнг Полвонов фикрлари билан қизиқдик.
“Умуман олганда бугунги баҳс ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. Биринчи галда жамоадошларимга катта раҳмат айтаман. Мухлислар учун қизиқарли ўйин бўлди. Стадионга ташриф буюрган кам сонли ишқибозлар ўзгача завқ олишди. Уларга оҳиргача бизни олқишлаб туришгани учун ташаккур билдриб қоламан. Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Авваламбор бу мураббийларнинг танлаган тактикасининг самараси. Ўтган турлардан сўнг ўз устимизда ишладик, ягона мақсад ва ғалаба остида бирлашдик. Бугунги ютуқда мураббийлар штабининг ҳиссаси катта. Суперлиганинг кучли клубларидан бирини мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Мавсум давом этади. Қийин ўйинлар кутиб турибди. “Бунёдкор”га кейинги турларда омад ва зафарлар тилаб қоламан”, - деди АГМК футболчиси.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.
Фикрлар