"Ювентус"нинг икки футболчиси "Барселона"га қарши баҳсда иштирок этмайди

Aslanov Jasurbek
10 сен 2017, 14:35
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг "Барселона"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсидан олдин, ўз шогирдлари ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"Кьеллини якшанба куни умумий гуруҳга қайтиши керак. Хедира ва Маркизио ўйнамаслиги аниқ. Алекс Сандрода шомоллаш бор эди, бироқ у соғайиб кетишига умид қиляпмиз. Манжукич "Кьево"га қарши учрашувда оёғидан зарба қабул қилиб олди, бироқ жиддий шикастланиш йўқ. Куадрадо дисквалификация туфайли ўйнамайди, шу сабабли қайси тактикада ўйнашимизни билмайман" - дейди Аллегри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›