

Клуб расмий сайти хабарига кўра, футболчининг тиззасида жиддий шикастланиш аниқланган. Яқин вақтларда у тиббий кўрикдан ўтади ва операцияни бошидан ўтказади. Тикланиш муддати эса 6 ойни ташкил қилади.
Демираль 2019 йилнинг ёзида "Ювентус"га ўтганди. Ушбу мавсумда 21 ёшли футболчи Турин клуби таркибида 7 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди ва 1 бора ассистент бўлди.
Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади.



