"Ювентус" Закарияни сотиб олишга рози бўлди, Бентанкур эса Лондонга йўл олади
30 янв 2022 22:13
Янгиликлар
"Ювентус" Закарияни сотиб олишга рози бўлди, Бентанкур эса Лондонга йўл олади
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Денис Закария фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.
Турин клуби 25 ёшли ярим ҳимоячини беш миллион евро ва турли бонуслар эвазига сотиб олишга рози бўлди.
Швейцариялик футболчи "бянконерлар" билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Яқин орада у Туринга учиб келади.

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур эса "Тоттенхэм"га йўл олади. Аввалроқ "шпорлар" уругвайлик футболчи учун 19 миллион евро тўлаши, яна беш миллион еврони турли бонуслар кўринишида тақдим этилиши хабар қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар