UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хави МЮни бошқаришга рози  1 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  14 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  23 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5

"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди Янгиликлар

"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди

Даниэле Ругани маст ҳолда машина ҳайдагани учун шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бугун Туринда 2023 йилнинг 21 июль кунида бўлган воқелик борасида суд ишлари бўлиб ўтди. Ўшанда "Ювентус"да ўйнаб турган футболчи алькогол қабул қилган ҳолатда рулда бўлган ва бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетган. Лекин у бошқа автоуловларга зарар етказмаган.

Воқеа жойига етиб борган маҳаллий полиция аъзолари футболчини алькотестердан ўтказган ва унда нормасидан 3 баравар кўп алкоголь аниқланган. Руганига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилди. Шунингдек, 2 минг евро жаримага тортилди. Шунингдек, унинг "Maserati Levante Trofeo" машинаси мусодара қилинди. Италиялик футболчи аппеляция бермоқчи.

Даниэле Ругани ушбу мавсумни "Аякс"да ижара асосида ўйнамоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика