"Ювентус" - "Реал". Ўйинни бошқарувчи ҳакамлар маълум
Aziz Tukhtamuradov
1 апр 2018, 19:12
Европа чемпионлар лигаси чорак финал доирасида ўтказиладиган "Ювентус" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги баҳсда туркиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди.
Баҳсда бош ҳакам Жунейт Чақирга қанотларда Бахаттин Дуран ва Тариқ Энгунлар ёрдам берадилар. Қўшимча ҳакамлар вазифасини эса Бариш Шимшек ва Ҳусайн Гечаклар бажарадилар. Тўртинчи ҳакам эса Мустафо Эйсой ҳисобланади.