

"Ювентус" клуби раҳбарияти яқин орада "Реал" раҳбарияти билан учрашиб, Моратани ортга қайтариш вариантидан воз кечишларига ундамоқчи. Шунингдек, улар уч ҳафта илгари Иско учун 30 миллион евро таклиф қилишганди. Бу таклифни яна ўзгартириб, 40 миллион евро эвазига Искони Туринга олиб кетишмоқчи. "Юве" "Порту"дан келган ҳимоячи Данилони ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Улар ҳимоячи учун 25 миллион евродан воз кечишга тайёр.



