"Ювентус" раҳбарияти Аллегрини жаримага тортади

Aslanov Jasurbek
22 фев 2017, 16:45
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жарима тўлашига тўғри келади.

Олдинроқ мураббий ҳимоячи Леонардо Бонуччи "Порту"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал илк учрашувида ўйнамаслигини эълон қилган эди. Бунга сабаб - футболчи ва мутахассис ўртасидаги келишмовчилик бўлган. Раҳбарият Аллегри қарорини қўллаб-қувватлаган бўлсада, унга жарима солади.

Бонуччи ҳамда Аллегри ўртасидаги келишмовчилик "Палермо"га қарши А Сериянинг 25-тур учрашувида содир бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›