"Ювентус" Пирлога ультиматум қўйди

Alisher
1 апр 2021, 18:47
Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарлари жамоа бош мураббийи Андреа Пирлога ультиматум қўйишди.

Агар жамоа Италия чемпионати доирасидаги яқин икки ўйинда омадсиз натижа қайд этса, мутахассис истеъфога чиқарилади. "Кекса синьора" кейинги икки ўйинни "Торино" ва "Наполи"га қарши ўтказади.

"Ювентус" омадсиз мавсум ўтказмоқда. Жамоа ЧЛ 1/8 финалидаёқ "Порту"га имкониятни бой бериб турнирни тарк этди.

"Кекса синьора" А Серияда ҳам "Интер"дан 10 очко ортда қолган ҳолда, жадвалда 4-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›