"Ювентус" Моратанинг ижарасини узайтирмоқчи

Alisher
14 апр 2021
Туринликлар ҳужумчини яна бир мавсумга қолдиришмоқчи.

"Кекса синьора" Мадриднинг "Атлетико" клубидан ижарага олинган ҳужумчини 2021/22 йилги мавсумда ҳам қолдиришмоқчи.

Бундан ташқари итальянлар бу учун 10 миллион евродан кўп тўламоқчи эмаслар.

28 ёшли испаниялик Мората жорий мавсум "Ювентус" сафида 37та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 12та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato