

Ўйинчининг трансфер ҳуқуқи "Атлетико"га тегишли.
Туринликлар мураббийи Массимилиано Аллегри ижараси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган ўйинчининг кетишини хоҳламайди. У ҳужумчини юқори баҳолайди.
Олдинроқ хабар берилганидек, Мората Аллегрининг уни қўйиб юбормаслик борасидаги қароридан хафа, сабаби у жуда ҳам "Барселона" сафида ўйнашни хоҳлайди.
29 ёшли испан А Серия доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.



